ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНДА АРТИСТЛАР ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ТЎЙГА БОРА ОЛМАЙДИ…
Шу хусусдаги қонунга киритилган ўзгартишлар 2020 йил 1 январидан расман кучга кирди. Бунга кўра, энди артистлар тўйга келгач, тўй бўлиб ўтаётган тўйхона, ресторан маъмурияти раҳбариятига лицензиясини кўрсатиши лозим бўлади. Агар лицензия бўлмаса, маъмурият бу артистнинг тўйда хизмат қилишига рухсат этмаслиги лозим.
Бундан ташқари, энди артистлар, раққосалар, сураткашлар тўй бўлиб ўтадиган ресторан билан шартнома имзолаган ҳолда фаолият юритиши талаб этилади.
upl. uz