Америка етакчилигидаги коалиция қўшинлари Ироқни тарк этмоқда…
Сўнгги маълумотларга кўра, жами 60 та машина Ироқдан Суриядаги Қамишли ҳудудида жойлашган Америка базаларига етиб келди. Улар Ироқ ва Сурия орасидаги ноқонуний ўтиш жойи орқали Ироқни тарк этишди. Машиналар ҳарбий техника ва яна бошқа техник ресурсларни базага олиб келган. Айтишларига қараганда, машиналарда Сурияга келтирилган ҳарбий техникалар Ироқдаги иккита йирик базада жойлашганди. Улар Трампнинг яқинда халқига мурожаатидан сўнг Ироқни тарк эта бошлашган.
Дания бош вазири Метте Фрадриксен ҳам яқинда Ироқдаги ҳарбийларнинг бир қисми бу мамлакатдан олиб чиқилиб, Қувайтга жойлаштирилишини маълум қилди. Аммо бош вазир бу ҳаракатлар вақтинча эканини ҳам алоҳида қистириб ўтди.
— Биз ҳам Америка етакчилигидаги коалицияга тўлақонли аъзомиз, — деди бош вазир. — Коалициянинг вазифаси ўзи яшаб турган ҳудудда тинчликни сақлаш. Шундай экан, ҳозирча Эрон ҳужумлари қалқиб турган бир вақтда аскарларимиз, офицерларимиз ҳаётини хавф остига қўя олмаймиз…