Эрон Америка ҳарбий базаларига ҳужум уюштиргач, Трамп халқига мурожаат билан чиқди…
Дональд Трампнинг биринчи бўлиб айтган гапи шу бўлдики, Эрон тарафидан амалга оширилган ракета ҳужумлари туфайли биронта ҳам америкалик аскар жабр кўрмаган. Базага етказилган зарар ҳам арзимас. Қолаверса, Трамп Эронга нисбатан ўта шафқатсиз санкциялар қўлланганини маълум қилди.
— Мен токи Америка президенти эканман, — деди Трамп. — Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди…
У яна Эронни терроризм ҳомийси сифатида қоралаб, НАТО билан биргаликда террорга қарши кураш давом этишини билдириб ўтди.
Трамп Европа, Хитой ва Россияни ҳам Эрон билан ядро дастури келишувидан чиқишга чақирди.
— Эронни тўхтатиш учун, — деди у. — Франция, Германия ва Россияни бирлаштириш пайти етди…
Трамп айтдики, Американинг ихтиёрида жуда катта ва қудратли ракеталар мавжуд. Гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқариш ҳаракатлари ҳам бошланган.
— Америка ҳозир дунёнинг энг қудратли ва енгилмас давлатидир, — деди Трамп. — Қуролнинг зўри ҳам бизда. Аммо бу Эронга қарши ўша қуролларни ишга соламиз дегани эмас. Биз расмий Теҳрон билан тинчлик битими тузишга ҳозирмиз. Биз уруш эмас, тинчлик тарафдоримиз…