ХИТОЙ ОЛИМЛАРИ ЧОЙНИНГ ҚАЙ ТУРИ УМРНИ УЗАЙТИРИШИНИ АНИҚЛАШДИ…
Хитой олимлари бу изланишларни ўн йил давом эттиришди. Шу муддат орасида 100 мингдан зиёд одамнинг қандай чойни кўпроқ ичиши, хасталиги, саломатлиги, чойнинг саломатлигига таъсири билан эринмай қизиқишди, шуғулланишди. Натижа шундай бўлдики, асосан кўк чой умрни узайтириш хусусиятига эга экан. Агар ҳар куни бир хил миқдорда кўк чой истеъмол қилинса, юрак хасталикларига учраш хавфи 22 фоиз, инсультга учраш хавфи 20 фоизга камаяркан. Кўк чой организмга ҳар жиҳатдан ижобий таъсир кўрсатган ҳолда қон томирлар кенгайишини таъминларкан, тўқималар қариш жараёнини секинлаштираркан. Ана шунинг эвазига, аввало худо, лекин барибир одам узоқ умр кўриш имконига озми-кўпми эга бўларкан.