Шомуродов “Ростов”да қоладиган кўринади, у жамоа футболчилари билан тиббий кўрикдан ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ
«Ростов» футболчилари таътилдан қайтишди.
Футболчилар Абу-Дабида бўлиб ўтадиган қишдаги илк йиғинга тайёргарлик кўришмоқда. Ўйинчилар Москвадаги клиникаларидан бирида тиббий кўрикдан ўтишди.
Ўйинчиларнинг бир қисми 9 январь куни Москвага учиб келишган бўлса, қолганлар эрталаб жамоага қўшилишди. БАА сафари эса 11 январь куни режалаштирилган.