Сочида ёши бир жойга етган эркак 10 яшар қизалоқнинг номусига тажовуз қилди…
Бу воқеа 2020 йил 7 январ куни Рождество байрами пайтида автобус салонида содир бўлди. Исми-шарифи маълум қилинмаган 59 ёшли эркак 10 яшар гўдак қизалоқнинг номусини поймол қилди. Бу ҳақда қизалоқнинг ота-онаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар берган.
Жиноятни содир этгач, эркак воқеа жойидан қочиб кетганди. Аммо полициячилар тез фурсатда уни топиб қўлга олишди. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.