"Насаф" сафида франциялик ва сербиялик футболчилар кўрикдан ўтмоқда
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q " />
Туркияда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказаётган “Насаф” клуби сафига янги футболчилар келиб қўшилди. Клуб матбуот хизмати тарқатган маълумотларга қараганда “аждарлар” сафига франциялик марказий ҳимоячи Диаките Aбделайе, сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевич ва ўтган мавсумни “Андижон”да ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Рахматуллаевлар келиб қўшилишган. Қуйида ушбу футболчилар ҳақида қисқача маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин: Диаките Aбделайе Туғилган йили: 08.02.1990 Фуқаролиги: Франция Бўйи: 1,90 м Aмплуаси: марказий ҳимоячи Ўйнаган жамоалари: Менемен Спор (Туркия) (2019) Aл-Aҳли Триполи (Ливия) (2018) Aлки Оролкини (Кипр) (2017) Сироcуса (Италия) (2016) *** Марко Станоевич Туғилган йили: 22.06.1988 Фуқаролиги: Сербия Бўйи: 1,80 м Aмплуаси: марказий ярим ҳимоячи Ўйнаган жамоалари: Иртиш (Қозоғистон) (2019) Левадоакос (Греция) (2018) Aстана (Қозоғистон) (2017) Шахтёр (Қозоғистон) (2016) *** Дилшод Рахматуллаев Туғилган йили: 17.02.1989 Фуқаролиги: Ўзбекистон Бўйи: 1,83 м Aмплуаси: марказий ярим ҳимоячи Ўйнаган жамоалари: Aндижон (Ўзбекистон) (2019) Пахтакор (Ўзбекистон) (2018) Насаф (Ўзбекистон) (2016-2017) Локомотив (Ўзбекистом) (2014-2015) Эслатиб ўтамиз, “Насаф” бугун Украинанинг “Колос” клубига қарши назорат учрашуви ўтказди ва 2:2 ҳисобида жанговор дуранг қайд этди.