Кутилмаган хабар! УЕФА «Манчестер Сити»ни жазолади, жамоа икки йилга ЕЧЛдан четлатилди
Инглиз клуби четлатишдан ташқари 30 миллион евро эвазига жаримага ҳам тортилади, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.
Шу тариқа “Манчестер Сити” Европанинг 2020/2021 ва 2021/2022 йилги халқаро мусобақаларида иштирок этолмайди.
Хабарларга кўра, “шаҳарликлар” 2012 йилдан 2016 йилга қадар бўлга даврда молиявий фэйр плэй қоидаларини қўпол равишда бузган. Гап ҳомийлик шартномаларидаги қаллобликлар ҳақида кетмоқда.