ОЧЛ доирасидаги Эрон ва С.Арабистони жамоалари ўртасидаги баҳс расман Тошкентда ўтказилади
Тошкентдаги «Локомотив» стадиони Эрон ҳамда Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ўйинга мезбонлик қилади.
Хабарингиз бор, Чемпионлар лигаси «D» гуруҳи 3-тури доирасида Эроннинг «Сепахон» ва Саудия Арабистонининг «Ал Наср» жамоалари ўзаро куч синашади.
Шундай қилиб ўйин 3 март куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг нейтрал ҳудудда ўтказилаётганига сабаб сиёсий вазиятдир.
Манба: Championat.asia