Германияда автомобил фуқароларни оммавий тарзда босиб ўтиб кетди…
Бу фожиа Германиянинг Фолькмарзен шаҳрида бўлиб ўтаётган карнавал жараёнида юз берди. Фавқулодда катта тезликда яқинлашиб келган автомобил байрам иштирокчиларини босиб ўтиб кетди. Оқибатда 15 киши жиддий жароҳат олди. Аммо орадан қисқа вақт ўтгач, жабрланганлар сони 30 кишига етгани ҳақида хабар тарқатилди. Ҳозирда автомобил ҳайдовчиси қўлга олинган. Бу террор ҳаракатими, ёки тасодифми, ҳозирча маълум эмас. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.