Стерлинг: “Қизим Салоҳ ҳақида қўшиқ куйлаб асабимга тегади”
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
“Манчестер Сити” форварди Раҳим Стерлинг оиласи ҳақида гапирди. “Онам кучли бўлишимга сабабчи бўлган энг асосий инсондир. У орзу учун қандай курашиш кераклигини кўрсатди, шу боис мотивация ҳақида ўйласам, энг аввало онам кўз олдимга келади. У доим ҳақиқатни гапиради, бу эса энг асосийси ҳисобланади. Қизим эса “Ливерпуль”га мухлислик қилади. У Салоҳ ҳақида қўшиқ куйлашни хуш кўради, шу орқали жаҳлимни чиқаришга ҳам уринади. У жамоаларимиз ўртасидаги рақобатдан хабардор ва шунинг учун доим асабимга тегмоқчи бўлади”, – дейди Стерлинг.