Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Февраль
2020

Ҳиндлар нега Исломга қарши исён кўтармоқда?

???? Каналга қўшилинг! ????

https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Ҳиндлар нега Исломга қарши исён кўтармоқда?
<br><br>???? Каналга қўшилинг! ????<br><br>
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Деҳлида юз берган тартибсизликларнинг тўрт кунида камида 34 киши ҳалок бўлди, мусулмон ҳудудларнинг икки юзга яқин аҳолиси жароҳат олди. ОАВ хабарларига кўра, маҳаллий касалхоналар тўлган. Бу сўнгги ўн йилликдаги энг йирик дин билан боғлиқ тартибсизликлар. Нима бўлганлиги ҳақида РИА Новости муаллифи София Мельничук мақоласида баён қилинган. Радикал ҳиндлар 23 феврал, якшанба куни масжидлар ва мусулмонларга тегишли дўконларга ҳужум қилишни бошладилар. Полиция махсус бўлинмалари кўчаларга жуда кеч етиб келди. Пойтахтда нотинчликлар авж олаётган бир пайтда, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди АҚШ президенти Дональд Трампни қабул қилаётган эди. Мусулмонлар - келманг! Декабрда мамлакат парламенти қўшни давлатлар фуқаролари томонидан Ҳиндистон паспортини беришни соддалаштирадиган қонун қабул қилди. Аммо, битта шарт билан: улар индуистлар, сикхлар ёки насронийлар бўлиши мумкин - фақат мусулмон эмас. Бу Ислом тарафдорларини ғазаблантирди. Улар ушбу янгиликни ўз ҳуқуқларининг бузилиши деб ва дунёвий давлат тамойилларига ва Ҳиндистондаги барча динларнинг тенглигига зид деб ҳисобладилар. Моди Бангладеш, Афғонистон ва Покистонда мазлум динлар вакилларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади, мусулмонлар учун икки томонлама стандартларни эса тан олишдан бош тортди. Аммо бу ҳукуматнинг аҳолининг исломий қисмининг норозилигига сабаб бўлган ягона ташаббуси эмас. 2019 йил август ойида Покистон билан чегарадош ва Ҳиндистонда ягона, аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлган Жамму ва Кашмир штати автономия мақомидан маҳрум қилинди. У ерда норозиликлар тўлқинлари бўлиб ўтди, аммо қон тўкилишигача бормади. Ноябр ойида Олий суд Айодхья шаҳридаги (Уттар-Прадеш штати) ер майдони бўйича мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасидаги тортишувга нуқта қўйди, илгари шу сабаб кўп тўқнашувлар юз берган. Индуистлар ғалаба қозонишди - уларга бу ерда Вишнуда гавдалашган Рама худоси ибодатхонасини қуришга рухсат берилди. Масжид қурилиши учун мусулмонлар жамоасига бошқа ҳудуд ажратилди. Нарендра Моди ушбу қарорни "кўп асрлик маънавий идеаллар, урф-одатлар ва биродарлик руҳининг намойиши" деб атади. Айодхья қарама-қаршилиги Ҳозирги норозилик намойишлари 30 йилдан кўпроқ вақт олдин содир бўлган воқеалар билан таққосланади. Қизиғи шундаки, ўшанда ҳам Айодхья борасидаги баҳслар муҳим рол ўйнаган. 1984 йил 31 октябрда сикҳ-тансоқчилари ўша пайтдаги Бош вазир Индира Гандини ўлдиришди. Мустақил Ҳиндистоннинг биринчи ҳукумат раҳбари Жаваҳарлал Нерунинг қизи диний бетарафликни сақлашга ҳаракат қилган, лекин бир марта Амритсарда ғазаби авж олаётган сикх миллатчиларига қарши куч ишлатишга розилик берган эди ва у бунинг учун ўз боши билан жавоб берди. Унинг ҳалокатидан кейин ҳинд миллий конгресси ва ҳозирда Нарендра Моди бошқараётган миллатчи "Бхаратия Жаната парти" (БЖП) ўртасидаги сиёсий кураш авж олди. БЖП "индуизмнинг олтин даври"га қайтишини назарда тутувчи ҳинд миллатчилиги мафкураси бўлган хиндутвага таянган. Миллатчиларнинг фикрича, Х асрда қадимий маданиятга эга мамлакатни забт этган мусулмонлар ўз қадриятларини бу ерда сингдира бошладилар. Олтин арава – қонли арава "Бхаратия Жаната парти" фаоллари сайловчиларни жалб қилиш учун тўрт асрдан кўпроқ вақт олдин Рама ибодатхонаси ўрнида қурилган масжидни йўқ қилишга қарор қилишди. Олтин рангга бўялган автобус кўринишидаги "аравада" улар муқаддас шаҳар томон йўл олишди. Олтин аравача қаерга бормасин, ўша ердаги мусулмонлар азоб чекардилар. Расмийлар вазиятни назоратга олишга уринишлари беҳуда бўлган - исёнчилар аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган. Якуний мақсадга етишгач бир неча минг киши масжидни демонтаж қила бошлади. Полиция бузғунчиларни тарқатишга эришди, баъзилари оғир жароҳат олди. Тартибсизликларда мингдан ортиқ ислом дини тарафдорлари ўлдирилди. Ислом “васвасаси” Бир неча асрлар илгари исломнинг "кенгайиши" ҳақидаги хотиралар ҳинд жамиятида ҳали ҳам кучли, дейди шарқшунос олим, тарих фанлари номзоди, ИМЭМО РАН катта илмий ходими, тарихчи Алексей Куприянов, РИА Новости билан суҳбатда. "Моди ҳокимиятга ҳиндларнинг кўпчилик томонидан қўллаб-қувватлангани авжида келди. Ҳинд миллатчиларининг фикрига кўра, Исломни қабул қилиш Ҳиндистонда содир бўлган энг ёмон нарса ва одам қанчалик радикал бўлса, у мусулмонлардан шунчалик нафратланади", - дея тушунтиради эксперт. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳинд жамиятида Ислом ҳақида афсоналар кўп. Масалан, севги жиходи деб аталадигани. Гўё мусулмонлар бошқа эътиқодли қизларни қасддан ўзига севдириб, уларга уйланадилар ва шу тариқа ўзларининг таъсирларини ва эътиқодини тарқатадилар, мусулмонлар сонини оширадилар. "Шунингдек, 2011 йилдаги аҳолини рўйхатга олишнинингбузилишига оид шунга ўхшаш миш-мишлар мавжуд. Ҳисоблаш билан боғлиқ муаммолар туфайли баъзи ҳудудлар қамраб олинмагани маълум бўлди ва натижада якуний маълумотлар эълон қилинмай қолиб кетди", - дейди Алексей Куприянов. Шу тариқа, аҳолини рўйхатга олиш мусулмонлар сони кескин ошганлигини кўрсатди, шунинг учун натижалар ошкор қилинмаганлиги ҳақидаги "афсонага " вужудга келди. Бундан ташқари, Ислом тарафдорлари сони ўсишда давом этмоқда ва эртами-кечми бу мусулмонлар Ҳиндистонни эгаллаб олишига олиб келади ва ҳукумат ва маъмурлар буни яширмоқда". Шунчаки сиёсатчилар қўлида қурол Баъзи сиёсатчилар мусулмонларга нисбатан нотўғри қарашларни популистик мақсадларда фойдаланадилар. Кескин гаплар жанжалларни келтириб чиқарди, кейин узрлар айтилди. Аммо бундай усуллар электорат ишончини қозониш учун асосан маҳаллий сиёсатчилар томонидан қўлланилади. Штат вазиридан юқори мақомга эга бўлган арбоблар ўзларига мусулмонларга қарши сўзлашларига йўл қўймайди, дейди Алексей Куприянов. Юқоридагилар дунёвийлик ва диний бағрикенглик тамойиллари ҳар жиҳатдан тасдиқлайди ва бунга алоҳида урғу беради. Бундан ташқари, мусулмонларнинг ўзлари ҳам Нарендра Модига овоз беришган, чунки умуман олганда улар Ҳиндистондаги ҳаётдан мамнунлар, айрим ҳолатлар бундан мустасно. "Ҳинд мусулмонларининг бир қисми катта шаҳарларда истиқомат қилади, яхши маълумот олишади ва ҳинд жамиятига тўлиқ қўшилишади, ўзларини жуда қулай ҳис қилишади", - дея таъкидлади РИА Новостига суҳбатдош. Ислом дини тарафдорларининг аксарияти "ўз ичидаги дунё"дир. Мусулмон ҳудудлари аҳолиси кўпинча ўз фарзандларини мактабга юбормайдилар, олий маълумотга интилмайдилар ва иш жойларида, одатда, ўз жамоаси ичида ишлайдилар. "Ҳиндистондаги мусулмонлар асосан "геттолашган", аммо қўшниларига ҳақиқатан халақит бермайди, - дейди эксперт. Агар улар жуда катта ноқулайлик туғдирган бўлганида, кенг кўламли бузғунчиликлар бошланган бўлар эди". Шарқшуноснинг фикрига кўра, Ҳиндистондаги мусулмонларнинг аҳволини критик деб бўлмайди. Узоқ вақт давомида оммавий бузғунчиликлар бўлмаган, фақат кичик тўқнашувлар юз берди. Аммо, агар минтақаларда бир неча одамнинг ўлими деярли сезилмаган бўлса, бу сафар эҳтирослар ҳамманинг кўз ўнгида - мамлакат пойтахтида рўй берди ва бу катта резонансга сабаб бўлди.





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин поздравил москвичей с Международным днем защиты детей





Москва

Преступления мигрантов с рынков азербайджанского олигарха Года Нисанова продолжают шокировать Москву


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Сергей Собянин посетил фестиваль «Москва — на волне. Рыбная неделя»



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Певица

Певица Пелагея разделила имущество с бывшим мужем




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Певица Пелагея разделила имущество с бывшим мужем

Дептранс Москвы раскрыл детали инцидента на станции метро "Спортивная"

Фильм «Мой любимый чемпион» показали в павильоне «Роснефти» на ВДНХ в Москве


Ролан Гаррос

Российская теннисистка Самсонова вышла в 3-й круг Открытого чемпионата Франции



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Дивный новый мир цифровизации: в Москве пройдет Форум «Время цифры»



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России