МАРСОХОД ЕРГА СЕЛЬФИ ЮБОРДИ…
Яқинда «Curiosity» марсоходи Ерга сельфи баҳонасида Марсдаги ажойиб манзараларни ҳам йўллади. У қизил сайёрани «Greenheugh Pediment» тепалигидан 3, 5 метр пастда туриб суратга олган. Суратга олиш амаллари механик қўл ёрдамида амалга оширилган.
«Сuriosity» марсоходи қизил сайёранинг устки қисмига 2012 йили қўндирилган. Ўшандан бери у ерга Марс ҳақидаги энг қизиқарли ва муҳим ахборотларни йўллаб турибди. Қум бўронлари, кучли шамолларда ҳам ташқарига чиқади-ю, сайёрани суратга олади. Шунинг учунми, марсоходнинг устки қисмлари кучли бўронлар учириб келган қум билан қопланган.