КОРОНАВИРУС ЎҒРИБОШИНИКИГАЧА ЕТИБ БОРА ОЛДИ…
Сўнгги маълумотларга қараганда, россиялик «қонундаги ўғри» Шакро Молодой (Захарий Калашов) нинг оиласидагилар ҳам коронавирус юқтирибди. Ҳозир хотини Марина Гольдберг ҳамда 15 яшар ўғли Даниил Москва яқинидаги уйида карантинга туширилган. Яқин кунларда уларнинг иккисини ҳам касалхонага олиб кетишади.
Шакро Молодойнинг ўзи эса турмада жазо муддатини ўтамоқда. Уни 2018 йили мафияга етакчилик қилганлик, бировларни қўрқитиб пул ундирганликда айблаб озодликдан маҳрум этишган.