Сурхондарёда коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган ўсмир жазога тортилди…
Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи ўсмир ўзининг «GroupSurxondaryo» Телеграмм-канали орқали вилоятда янги коронавирус юқтириш ҳолатлари кўзга ташлангани ҳақида ёлғон хабар тарқатган. Оқибатда маҳаллий аҳоли ўртасида ваҳима кўтарилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тез орада унинг шахсини аниқлади. У Термиздаги савдо шоҳобчаларидан бирида сотувчи вазифасида ишларкан. Ушбу факт юзасидан маъмурий иш қўзғатилди. Суд қарорига кўра ўсмир 1 115 000 сўм миқдоридаги жаримага тортилди.