ИТАЛИЯДА БИР КЕЧА-КУНДУЗДА 602 КИШИ КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ВАФОТ ЭТДИ…
Италияда кечадан бери ўлим ва вирус юқтирганлар сони пасая бошлагани кўзга ташланиб қолди. Масалан, 23 март ҳисоби бўйича сўнгги бир кеча-кундузда бу мамлакатда коронавирус оқибатида ўлим топганлар сони 602 кишидан иборат бўлган. Шу ҳақда Италия фуқаро ҳимояси хизмати раҳбари Анджело Боррелли расман хабар тарқатган. Мамлакатдаги коронавирусдан вафот этганлар умумий сони 5, 4 минг кишига етди. Тузалиб касалхонадан чиққанлар сони эса 7 минг 423 кишини ташкил этди.