БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..
* * *
Босқинчи жуда ёш эди. Биринчи ишини бошлади. Қуролни ўткинчининг бошига тираб мулойим овозда деди:
— Қўлингни кўтар! Ёки…
— Нима «ёки»?
— Гапимни бўлманг! Бу менинг биринчи ишим.
* * *
Йўловчи кимдир эҳтиёткорлик билан чўнтагига қўл солганини сезиб оҳиста шивирлади:
— Афсуски, чўнтагимда мириям йўқ!
Қўл эгаси ҳам мулойим овозда жавоб қайтарди:
— Кечирасиз-у, бунга шахсан ўзим амин бўлишим лозим.
* * *
Грузинни суд қилишяпти.
— Бу одамни нима сабабдан ўлдирдинг?
— Хотиним билан учрашаётганда тутиб олдим, ўлдирмадим. Уйимга бир марта ўғирликка тушди. Келиб қолдим. Йўқ, шундаям ўлдирмасдим буни. Ишонасизми, кетаётиб «Мен яна қайтаман» дейди-я!.. Ана шу гапи алам қилиб кетди.
* * *
— Сиз хотинингизнинг бошига товоқ билан урганликда айбланасиз! Наҳотки, унга раҳмингиз келмаган бўлса?
— Албатта, раҳмим келди. Ахир, товоқ яп-янги эди!
* * *
— Сиз, айбланувчи, телефон-автоматлардаги тийинларни ўғирлаганликда айбланасиз! Эллик минг сўм миқдорида жарима тўлайсиз.
— Майлими ўша жарималарни тийинлар билан тўласам?
* * *
Футбол жамоаси ҳужумчиси майдондаги судьядан сўради:
— Итингизнинг лақаби нима?
— Менинг итим йўқ.
— Йўғ-э!.. Кўр одам итсиз қандай қилиб юриши мумкин?
***
Муаллима биринчи синф ўқувчисидан сўради:
— Эшматвой, улғайсанг ким бўласан?
— Генарал бўламан.
— Ие, уруш бўлса-ю, сени душман отиб қўйса-чи?
— Унда душман бўламан.
* * *
Хиёнаткор эркак яқин дўстига ҳасрат қиляпти.
— Ишонасанми, ухлаб ётганимда хотиним менга хиёнатга қарши укол қилибди.
— Хўш, таъсирини сездингми?
— Сезганда-чи!?. Кўчада узоқдан бегона аёлни кўрсам, ўзимдан ўзим: «Менинг хотиним бо-ор!» деб бақирадиган бўп қолдим.
* * *
Армия сафига чақириш мавсуми. Психиатр ҳузурига бир йигит атайин телба қиёфасида, гўё ўзини мотоцикл қилиб кўрсатиш учун бор овозда бақириб кирди.
— Дрин, дри-ин! Дри-ин! Мотоциклни қаерга қўяйлик, дўхтир?
Психиатр:
— Ана, бурчакда менинг мотоциклим турибди. Ёнига қўя қолинг!
* * *
Аёл эрига деди:
— Илгари ҳамма эркаклар эшак деб ўйлардим. Сизга теккандан кейин фикрим ўзгарди.
— Хўш, ҳозир фикринг қандай?
— Эшак фақат сиз экансиз.