ҚАРШИДА КАРАНТИН ТАЛАБИНИ БУЗГАНИ УЧУН 300 ТА ВЕЛОСИПЕД МУСОДАРА ҚИЛИНДИ…
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ички ишлар бошқармаси ва миллий гвардия аскарлари биргаликда 6 апрел кун бўйи рейд ўтказишди. Ваҳоланки, айнан 6 апрелдан мотоцикл ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилганди. Қарабсики, кун давомида 300 тадан кўпроқ велосипед мусодара қилинди. Албатта, велосипедларнинг барчасини жарима майдончасига жойлаштиришди. Тақиқлов бекор қилиниши билан улар эгаларига қайтарилади.