Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна 28 тага ошди
Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси қайд этилганлар сони 669 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 28 нафар фуқарода аниқланган.
Касалланганлар бўйича қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаган.