Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1200га яқинлашмоқда
Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони яна 52тага ошди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 52нафар кишида аниқланган.
Касалланганлар бўйича қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаган.
14 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1165 нафарни ташкил қилмоқда.