КОРОНАВИРУС. 15 АПРЕЛ ТАФСИЛОТЛАРИ…
Жонс Хопкинс университети мутахассисларининг хабарига кўра, 15 апрел ҳолати бўйича дунёда коронавирус юқтирганлар сони 2 млн 0020 минг 330 кишига етди. Ўлганлар 126 минг 777 киши, тузалганлар 485 минг нафардан иборат бўлди.
Америка (614, 246), Италия (162, 488), Испания (174, 060), Германия (132, 210), Франция (143, 303) дунёда энг кўп вирус юқтирилган мамлакатлар бешлигини ташкил этди.
Америкада 26 минг 064, Испанияда 18 минг 255, Италияда 21 минг 067, Францияда 15 минг 729, Англияда 12 минг 107, Эронда 4683, Бельгияда 4440, Германияда 3495 минг киши коронавирус туфайли вафот этди.
Хитойда сўнгги бир кеча-кундуз давомида 46 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шуларнинг 36 нафари хориж давлатларидан қайтган фуқаролар ҳисобланади. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 83 минг 745, оламдан ўтганлар сони эса 3352 нафарни ташкил этди.
Жумладан, Англияда 93, 873, Эронда 74, 877, Туркияда 65, 11, Бельгияда 31, 119 минг киши коронавирусга чалинган.