Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Апрель
2020

Иқтисодчилар карантин чораларини Рамазон ойида юмшатишни таклиф қилмоқда

0
Иқтисодчилар карантин чораларини Рамазон ойида юмшатишни таклиф қилмоқда

Лондон Иқтисодиёт университети магистранти Хуршид Зафарий ва Ҳельсинки университети докторанти Мирзоҳид Қаршиев карантин чораларини юмшатиш, аҳолига моддий ёрдам бериш ва фаол иқтисодий ҳаётга қайтиш ҳақида мулоҳазаларини билдиришди. - Хуршид ака, айни пайтда Лондонда вазият қандай? Пандемия даврида одамлар кайфияти қанақа? – Лондонда ҳам кўплаб давлатлардаги каби карантин билан боғлиқ қатъий чеклов чоралари жорий этилган, хусусан, аксар корхоналар фаолияти тўхтатилган, аҳолининг кўчага заруратсиз чиқиши чекланган. Бироқ Лондонда карантин вазиятида ҳам айрим енгилликлар амал қилмоқда. Масалан, аҳоли бир кунда бир марта жисмоний машқ қилиш, велосипедда сайр қилиш ёки уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун кўчага чиқиши мумкин. Шаҳарда ҳиёбонлар ҳам ёпилмаган. Уларга ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ташриф буюриш мумкин. Лекин инсонлар ҳамма жойда деярли бир хил. Лондонда ҳам карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари бор. Шунинг учун ҳам полиция хизмати кўчаларда, давлат ҳокимияти раҳбарлари, масалан, Буюк Британия бош вазири ўзининг ОАВдаги чиқишларида аҳолини имкон қадар уйда ўтиришга ундамоқда. Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Ҳельсинки университети докторанти – Мирзоҳид ака, сиз пандемия шароитида Тошкентдаги карантин вазиятини қандай баҳолайсиз? – Мен Ўзбекистонга март ойининг бошида келгандим. Шунинг учун Финландия ва Ўзбекистондаги вазиятни солиштиришга муваффақ бўлдим. Финландияда коронавируснинг илк ҳолатлари январ ойи охири, февраль ойи бошларида аниқланган эди. Ўзбекистонда эса коронавирус қайд этилиши мартнинг ўрталарида содир бўлди. Ўша куни мен Тошкентда эдим. Бу ерда илк бемор аниқлангандан сўнг ижтимоий масофаланишга оид чора-тадбирлар бошланиб кетди: бирданига таълим муассасалари ёпилди. Финландияда эса илк зарарланиш ҳолатидан то қатъий чекловлар ўрнатилгунча камида бир-бир ярим ой вақт ўтди. Финландияда бошида, асосан, хавотир қилмасликка ва гигиенага амал қилишга чақирувчи кайфият ҳукмрон эди. Ҳатто ҳозир ҳам Финландияда карантин чекловлари Ўзбекистондагига қараганда енгилроқ. Масалан, машинада ҳаракатланиш ёки кўчага чиқиш борасида Ўзбекистондагидек чекловлар йўқ. Умуман олганда, бу фарқ давлатларнинг ўзига хос бўлган хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳельсинки ва Тошкентни таққосласак ҳам, бу нарса аниқроқ кўринади. Масалан, Ҳельсинкида уйлар нисбатан тарқоқ жойлашган. У ерда биздаги каби қўшничилик муносабатлари ҳам йўқ. Бундан ташқари, финлар нисбатан қонунларга итоаткор халқ бўлгани учун ҳам давлат уларни турли санкциялар орқали чекламаяпти. Кўпчилик ўзи тушунган ҳолда уйларида ўтирибди. - Хуршид ака, сизнинг фикрингизча, Ўзбекистон шароитида карантин қанчагача чўзилиши мумкин ёки уни юмшатиш пайти келдими? – Ҳозир кўплаб иқтисодий нашрлар ҳам, ўзбек иқтисодчилари ҳам таҳлилларида кўпроқ АҚШ ёки Буюк Британия иқтисодчилари томонидан тайёрланган маълумотларга урғу беришмоқда. АҚШнинг Чикаго университетида тайёрланган ҳисобот мамлакатнинг етакчи олимлари томонидан имзоланган ва қўллаб-қуввтланган. Буюк Британияда эса CEBR (Centre for Economics and Business Research - «Иқтисодий ва бизнес тадқиқотлари маркази») томонидан тайёрланган ҳисобот ҳам давлат иқтисодчилари томонидан маъқулланган. Бироқ юқоридаги ҳар икки давлат ҳисоботлари ҳам айнан уларнинг ўзлари учун мўлжалланган. Бу мамлакатларда аҳолига иқтисодий ёрдам бериш учун етарлича маблағ ва ресурслар мавжуд. Бундан ташқари, қўшимча ресурс жалб қилиш имкони бор. Лекин Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатлар ва ҳатто иқтисоди биздан барқарор мамлакатлар учун ҳозирги кунда иқтисодий зарар кўриш эҳтимоли юқорилаб кетди. Айни вазиятда ҳукуматлар аҳолини сақлаб қолиши керакми ёки иқтисодиётними, деган муҳокамалар ҳам бормоқда. Бу каби дебатларда қарама-қарши фикрлар бўлса-да, аслида, бу икки тушунча бир хил. Боиси, ҳар қанақа иқтисодий тушкунлик ортида ҳам инсон ҳаёти бор. Шунинг учун иккаласини бир маромда олиб бориш зарур. Масалан, Австрияда яқинда карантин чоралари енгиллаштирилди. Испанияда ва Италияда ҳам шундай қилинди. Германияда эса карантинни юмшатиш чоралари кўрилмоқда. Скандинавия давлатларидаги ҳолатни мисол қилсак, Швецияда умуман карантин эълон қилинмаган, у ерда, асосан, тавсиявий усуллардан фойдаланилмоқда. Дания ва Норвегияда, дастлаб, карантин чоралари кўрилган бўлса, ҳозир улар юмшатилмоқда. Куни кеча Норвегия тадқиқот маркази тайёрлаган ҳисоботда қатъий карантин чекловлари жорий қилишдан кўра, унинг талабларини нисбатан юмшатиш фойдалироқ эканлиги айтилмоқда («Lock down» эмас, «Slow down» усули). Туркия ва Жанубий Корея эса иқтисодий жиҳатдан Европа давлатларига қараганда Ўзбекистонга нисбатан яқинроқ. Туркия карантин чоралари доирасида фақат 2 кунга ёпилди. Яъни уларда иқтисодиёт бутунлай тўхтаб қолгани йўқ. Чунки давлат иқтисодиёти карантинсиз ҳам жуда яхши аҳволда эмаслигини инобатга олиб, карантин чекловларини жорий қилиш орқали каттароқ зарба олиб таваккал қилмоқчи эмас. - Ўзбекистонда карантин жорий этилганига 1 ойга яқинлашди. Ҳозир давлатда карантинни юмшатиш учун маълум сигналлар бор: ҳукумат томонидан қурилиш соҳасида қатъий талабларга риоя этган ҳолда ишни давом эттиришига рухсат берилди. Қишлоқ хўжалигини эса тўхтатиб туриб бўлмайди. Булардан ташқари, Ўзбекистонда бошқа соҳалар ҳам «уйғонишга» - фаолиятини давом эттиришга тайёрми? – Вирус пайдо бўлган кундан бошлаб то ҳозирга қадар ўтган бир ой ичида соғлиқни сақлаш тизими ўз салоҳиятини оширишга имкон бўлди. Бу орада секинлаштириш сиёсати билан вақтдан ютилди. Ва 14 апрель куни давлат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселекторда йирик қурилиш ва саноат ишлаб чиқариш корхоналарига иш бошлашга рухсат берилди. Ўйлашимча, яқин орада шу соҳалардаги йирик бўлмаган тадбиркорларга ва ишлаб чиқарувчиларга ҳам фаолиятни давом эттириш учун рухсат берса бўлади. Шунингдек, «аввал, у соҳа, кейин бу ...» йўналишида иш борса, балки бу 2 соҳадан кейин уларга хизмат кўрсатувчи соҳалар ҳам очилиши керакдир. Масалан, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қурилиш материалларини ташиш, қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланувчи корхоналар очилиши керакдир, эҳтимол. Шунинг билан биргаликда, қурилиш молларини импорт қиладиган корхоналар ҳам бор, улар ишлаб чиқарувчилар эмас, бироқ фаолиятни давом эттиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Худди шу нарса саноат ишлаб чиқариш тизимида ҳам бор. Айрим импорт қилувчилар фаолиятисиз иш жараёни текис кечмаслиги мумкин. Яъни улар орқали ишлаб чиқариш жараёнида зарур бўлган эҳтиёт исмлари ва бошқа керакли нарсалар келтирилади. Шунинг учун бу ишлар қанақадир режа асосида бўлиши керак. Масалан, вирус тарқалиш тезлиги қанча бўлса, биз солиштирма тарзда иқтисодиётни қанча енгиллаштиришимиз мумкин? Бу жуда эгилувчан сиёсат бўлиши керак. Мисол учун Австрия ва Германияда иқтисодиёт синов тарзида очиляпти, лекин касалликдан зарарланиш ҳолатлари кўпайса, яна ёпилади. Кейин яна қайта очилиши ва ёпилиши мумкин. Шу тариқа вирус таъсирида иқтисодиётнинг аҳволи ўрганилади. Биз вируснинг яшовчанлигини ўрганишимиз зарур. Унинг иссиқ ҳаво таъсирида йўқ бўлиб кетиши ҳақиқатдан узоқ бўлса, вакцина яратилишини кутиш ҳам анча вақт олади. Шунинг учун биз вирус билан яшашга, унинг тарқалиши шароитида ҳаёт кечиришга ўрганишимиз керак. Шунинг учун ҳам иқтисодни секинлик билан очиш тўғри йўл деб ўйлайман. Мирзоҳид Қаршиев: Ўзбекистонда ҳозир иқтисодий тарафдан катта босим бор: чунки, биринчи тарафдан, аҳолининг йиғиб қўйган жамғармалари тугаяпти, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида кўрсаткичлар тушган. Иккинчи тарафдан, вируснинг аҳоли орасига қанчалик тарқагани тўғрисида тўлиқ маълумотлар ҳали йўқ. Тушунишимча, бир кунда 10 мингтагача одамни тест қилиш имкони бор, бироқ карантинда 80 мингдан ортиқ одам ўтирибди. Умуман олганда, ҳозир кўпгина давлатлардаги каби ҳамма ерни ёпиб ва чекловлар билан узоққа бориб бўлмайди. Чунки бу ҳолатнинг қанча давом этиши ҳам ҳали номаълум. Бу ҳолатда соғлиқни сақлаш тизими вазиятни бошқара оладиган даражада иқтисодий фаолликка йўл очиб бериши мумкин. Бу юқори даражада уйғунликни талаб этади. Ҳам шифокорлар, ҳам иқтисод сектори уйғунлиги ва моделлаштириш зарур бўлади. Хуршид Зафарий: Ўзбекистонда иқтисодни очиш учун тажриба ўтказишга энг яхши муддат – Рамазон ойи бўлиши мумкин. Чунки бу даврда одамлар ўзларини ўзлари изольяциялашга мойил, ортиқча тўй ёки бошқа кўнгилочар ҳолатлардан йироқ бўлишади. Бу муддатда қайсидир соҳаларнинг фаолиятини давом эттиришга қўйиб бериш орқали (бунда, албатта, вирусдан зарарланиш ҳолати кўпайиши эҳтимоли катта) вирусни назорат қилиш имкони бор ёки йўқлиги ўрганилади. Гарчи умумий овқатланиш жойлари энг охири бўлиб очилиши кутилаётган бўлса-да, лекин Рамазон ойида тушлик маҳали уларга ташриф буюрувчилар сони кам бўлишини ҳисобга олиб, овқатланиш объектларини ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда очиш ва кейин буни йил охиригача сақлаб қолиш мумкин. - Ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказилди. Сўровномада қатнашганларнинг учдан бири жамғармага эга эмаслигини, кўп қисми эса 1 ҳафта ёки 10 кунга етадиган даромади борлигини маълум қилди. Бу вазиятга бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳам фикр билдириб, аҳолига моддий ёрдам бериш учун самарали йўллардан бири танланишини маълум қилганди. Мирзоҳид ака, бу борада сизнинг фикрингиз қанақа? - Бу ерда аниқлаштириб олиниши керак бўлган жиҳатлар бор. Масалан, моддий ёрдам нима учун берилиши керак? Йўқотилган даромадларни қоплаб бериш мақсадидами ёки даромади умуман йўқ одамларнинг эҳтиёжларини қоплаб туриш мақсадидами? Шуларни инобатга олган ҳолда, бирор вариант танланиши мумкин. Бундан ташқари, яна бир савол борки, унга ҳукуматнинг ўзи ҳам аниқ жавоб бера олмайди. Ҳукумат қанча пайтгача бу тарзда аҳолини қўллаши мумкин? Бир ойлик муддат белгилансаю, лекин бу муддатда бирор ўзгариш бўлмаса, вакцина ихтиро қилинмаса ёки бошқа бирон чиқиш йўли кўринмаса, унда нима бўлади? Шунинг учун ҳукумат буларни ҳисобга олиб, аҳолини қўллаб-қувватлаши зарур. Чунки бизда аксар одамлар кам ойлик тўланадиган ёки норасмий тарзда меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Карантин уларга ёмон таъсир қилган бўлиши аниқ. Кўпчиликнинг мана шундай норасмий тарзда меҳнат фаолиятини юритиши аҳолига манзилли ёрдам беришни ҳам қийинлаштиради. Чунки бундай одамларнинг даромадлари ҳам ҳукуматга маълум эмас. Шунинг учун аҳоли вазиятини ўрганиш маҳалла бўғинининг гарданига тушиши мумкин. Лекин бу ҳам жараённи секинлаштириб юборади. Чунки маҳалла йиғган маълумотни кимдир таҳлил қилиши керак бўлади. Булар вақт ва ресурс талаб қилади. Ҳозир қанақадир даромади бор аҳолини рўйхатдан чиқариб ташлаган ҳолда қолган барчага моддий ёрдам тарзида пул таклиф қилиши яхши усул, менимча. Даромадлилар рўйхатини Солиқ қўмитасидан ҳам олиш мумкин. Барчага пул таклиф қилиш тартибида даромади етарли бўладиган фуқаро ўз хоҳиши билан улушини олмаслиги мумкин бўлиши ҳам керак. Чунки ҳали инқироз қанчага чўзилишини ҳеч ким билмайди. Буни аҳолининг ўзи ҳам тўғри тушуниши керак. Хуршид Зафарий: Аҳолига пул берилгани билан карантин чекловлари тадбирлари туфайли аксарида озиқ-овқат сотиб олишда муаммолар бўлиши мумкин. Шунинг учун моддий ёрдамни карантин чекловлари юмшатилиш даврига тўғрилаш самаралироқ. Чунки ўша пайтда ёнида маблағи кам қолган шахснинг ўзини тутиб олиши учун самаралироқ бўлади, бу иқтисодиётга ҳам фойдалироқ. Мирзоҳид Қаршиев: Бошқа ривожланган давлатлар билан солиштирганда Ўзбекистонда кўп сонли аҳолига пул тарқатилиши пул қадрсизланишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. шунинг учун яхшилаб ўйлаб кўриш ва одамларга ёрдам берадиган тарзда ишларни ташкил қилиш зарур. Агар, масалан, Марказий банк орқали пул чиқариш ва уни тарқатиш йўлга қўйилса, пул қадрсизланишига ва ишлаётган одамларнинг даромади пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди





Губернаторы России
Москва

Мэр Москвы и глава Башкортостана подписали соглашение в рамках ПМЭФ





Москва

«Солнечная Азбука» в особом семейном центре «Семь-Я»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Московский городской транспорт на 100 процентов отечественный



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Жанна Агузарова

Певица Агузарова станет специальным гостем премии МУЗ-ТВ




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

«Столото» подписал соглашение в развитие стратегической поддержки комплекса ГТО и многоборья ГТО

В ТРЦ «Звезда» проходит финальная игра 1/4 Центральной лиги КВН «Самара»

Псковичка стала призером соревнований по прыжкам в высоту в Москве


Ролан Гаррос

Джокович снялся с Открытого чемпионата Франции по теннису



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Интерактив в помощь. «Учитель года Москвы» Морозова — об инновациях



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России