Хитойлик олимлар COVID-19 вакцинаси синовдан ўтганини эълон қилишди
PiCoVacc вакцинаси маймунлар, сичқонлар ва каламушларда муваффақиятли синовдан ўтказилди. Натижалар синов ўтказилган жониворларда вирусга қарши антителалар пайдо бўлгани ва у зарарсизлантирилганлигини кўрсатган. Олимлар, шунингдек, барча ҳайвонлар эмлаш жараёнини оғриқсиз ва асоратсиз ўтказишганини маълум қилишди. Вакциналарни ишлаб чиқариш учун Хитой, Италия, Испания ва Англиядаги беморлардан олинган ўпка суюқлиги намуналари ишлатилганлиги айтилмоқда.