Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 1700 га яқинлашмоқда
Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича 21 та янги ҳолат аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 21 нафар кишида аниқланган.
Касалланганлар бўйича қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаган.
21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда.