ЛИТВАДА КАФЕЛАР ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИ ОЧИЛДИ…
Коронавирус туфайли шу йил 16 мартда жорий қилинган карантин ҳолати Литвада 27 апрел куни қисман енгиллаштирилди. Ҳукумат раҳбарлари мамлакатда кафелар ва истироҳат боғлари очилишини маълум қилишди. Лекин шарт шуки, кўчалардаги кафелар столлари бир-биридан икки метр узоқликда бўлиши, улар атрофида икки кишидан кўп одам ўтирмаслиги керак. Маданий, кўнгилочар, спорт тадбирларига ҳам икки кишидан ортиқ фуқаро ташриф буюрмаслиги керак. Шу жумладан, сартарошхоналар, маникюр салонлари ҳам очилди. Бундан ташқари, талаблар бузилмаган ҳолда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар ташкил этилиши, фуқароларнинг спорт билан шуғулланиши, истироҳат боғларига ташриф буюришларига ҳам рухсат этилди. Ибодатхоналар ҳам иш бошлади. Аммо ибодат қиладиганлар сони ҳам чекланган бўлиши шарт.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Литвада коронавирус юқтирганлар сони 1449 нафарни ташкил этган. 41 киши оламдан ўтган, 474 киши тузалган.