НЬЮ-ЙОРКДА МУРДАЛАРГА ТЎЛА АВТОМОБИЛЛАР САФ ТОРТДИ…
Хабарларга қараганда, Американинг Нью-Йорк шаҳридаги марҳумларни дафн этиш бюроси биноси атрофида ўнлаб юк машиналари саф тортган. Одамлар автомобиллардан сасиган ҳид келаётганини айтиб арз қилгач, бу ерга полициячилар етиб келди. Не кўз билан кўришсинки, автомобилларга коронавирусдан ўлган одамларнинг мурдаларини тахлаб ташлашибди. Худди шу мурдалар чириш палласига киргани сабабли атрофни сассиқ ҳид тутибди.
Дафн этиш бюроси мутасаддилари мурдаларни ҳақиқатан автомобилларга юклашганини тан олишди. Уларнинг айтишича, бюрога тегишли музлаткичлар бузилиб қолган. Шунинг учун мурдаларни вақтинча машиналарга юклаб ташқарида қолдиришга мажбур бўлишибди.