ТОЖИКИСТОН ҲУКУМАТИ МАМЛАКАТДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАНИНИ РАСМАН ТАН ОЛДИ…
Ҳозир Душанбеда 10 нафар, Сўғд вилоятида 5 нафар фуқаро коронавирус ташҳиси билан касалхонага ётқизилган. Тожикистон ҳукумати эса бу сафар илк бор мамлакатда ҳақиқатан коронавирус тарқалганини расман тан олди.
Айни пайтда Тожикистон бўйича коронавирус юқтирганлар сони 15 нафар дея баҳоланди.