Ўзбекистонда бир кун давомида COVID-19 билан касалланганлик бўйича 33 та ҳолат аниқланди
Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 21 нафари олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра,14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 498 нафар бемор даволанмоқда.