Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Май
2020

Пандемиядан кейин мусулмонларнинг аҳволи нима бўлади?\n\n Телеграмда ўқинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Бутун дунёда бир томондан янги коронавирус (Covid-19)га қарши чора-тадбирлар ва даволаш усуллари муҳокама этилар экан, бошқа томондан пандемиянинг тиббий, сиёсий, ижтимоий, психологик, маданий ва теологик оқибатлари қандай бўлиши ҳақида бироз футуристик режалар ва тахминлар, ҳатто фитна назариялари ҳақида гап-сўзлар юрибди. “Пандемиядан кейин” – “постпандемик” атамаси аллақачон илмий адабиётга кириб бўлди. Ғарбдаги машҳур журналлар, газеталар, сиёсатчилар ва олимлар Сovid-19 пандемиясидан кейинги вазият бўйича ўз қарашларини билдирмоқда. Пандемиядан кейин халқаро майдондаги тартиб қандай бўлади? Ҳозирги ҳолати жузъий ўзгаришлар билан давом этадими ёки бизни туб ўзгаришлар кутиб турибдими? Пандемия жараёнига томошабин бўлиб, деярли ҳеч нарса қилмаган БМТ, Европа Иттифоқи (ЕИ), Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ), Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) сингари ташкилотларнинг аҳволи қандай кечади? ЕИ парчаланиб кетадими? Бутун дунё Хитойнинг таъсири остида қоладими? Глобалистларнинг ошиғи олчи бўладими ёки уларга қаршиларнинг? Ёхуд ҳар икки тоифадан ҳам халос бўлиб, мусулмонлар ҳам ҳисса қўшадиган янги халқаро тартиб бунёд этиладими? Айни пайт ана шу саволлар борасида баҳс-мунозаралар авжига чиқди. Ҳатто бундай вазиятларда эркинликлар ва демократияни тўхтатиб қўйиб, авторитар бошқарув усулига рухсат берилиши кераклигини, Учинчи жаҳон уруши бошланиб бўлганини иддао қилаётганлар ҳам бор. Сovid-19 ва диндорлар Коронавирус масаласида мусулмонлар умуман олганда синовдан яхши ўтаётганини айтиб ўтиш зарур. Каъба тавоф қилинмаётган, Масжиди Набавий ва Масжиди Ақсо ёпилган, ҳаж мавсуми тарихда қирқинчи бор бекор қилинган даврдан ўтмоқдамиз. Бу паллада мусулмонларнинг аксари чора-тадбирларга амал қиляпти дейиш мумкин. Бироқ пандемиянинг бошларида Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Бангладешда баъзи гуруҳлар намозларни жамоат ҳолида ўқишни давом эттирди. Бангладешда омма йиғилиб, коронавирусга қарши дуо ўқиди. Эронда баъзи диний етакчилар Қумни муқаддас шаҳар деб ҳисоблагани учун у ернинг карантинга олинишини истамади. Индонезияда эса айрим мусулмонлар “Биз коронавирусдан эмас, Аллоҳдан қўрқамиз”, деб жума намозининг тўхтатилишига қарши чиқди. “Таблиғи жамоат” аъзолари Ҳиндистон, Покистон ва Малайзияда оммавий тадбирлар ўтказиб, коронавируснинг тарқалишига сабабчи бўлди. Ижтимоий тармоқларда Мадинага вабо кирмаслиги ҳақидаги ривоятни келтириб, Саудия Арабистони ҳукуматининг Масжиди Набавийни ёпиш ҳақидаги қарорини танқид қилганлар бўлди. Ҳукумат эса масжидни ёпиш билан чекланмай, Макка ва Мадинада комендантлик соати жорий этди. Насронийлар ҳам коронавирусга турлича ёндашмоқда. Масалан, Нидерландияда ҳар қандай йиғилишлар тақиқланди, черковларда эса кўпи билан 30 киши иштирок этиш шарти билан ибодатларга рухсат берилди. Бироқ протестантларнинг олий бошқарув органи ҳисобланувчи Нидерландия протестант черкови ибодатлар саломатликдан муҳимроқ эмас деб, ибодатлар 20 майгача онлайн ўтказилишини маълум қилди. Урк, Кампен ва яна бир нечта шаҳарларда баъзи черковлар ибодатларни 20-25 киши иштирокида ўтказишни давом эттирмоқда. Мамлакат бош вазири Марк Рютте бундай истисно конституциянинг 6-моддасида белгилаб қўйилган дин эркинлиги билан боғлиқлигини айтди. Бироқ бу истисно нидерландиялик мусулмонларга нисбатан қўлланмади. Бошқа томондан, бундай истисно коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигидан ҳукумат танқидга учрамоқда. Маҳаллий кальвинистлар (кальвинизм – протестант оқими) эса коронавирус худобехабар одамларни огоҳлантириш учун Тангри томонидан юборилганини айтиб, ҳаммани жамоавий дуога чиқарди. “Биз коронавирусдан эмас, Тангридан қўрқамиз”, – деди улар ҳам. Франциянинг Мюлуз шаҳрида евангелистларнинг черковида икки мингдан ортиқ киши қатнашган ибодатлардан кейин коронавирусга чалинганлар сони ортди. АҚШнинг Флоридасида баъзи роҳиблар қўл бериш саломлашишни тўхтатмасликка чақирди. Лондондаги Қироллик черкови роҳиблари “коронавирусдан асрайдиган муқаддас ёғ”ни 91 фунт-стерлингдан сотишга уринди. Коронавируснинг мусулмонлар имиджига таъсири Пандемияда кунларида Андалус, Брюссел, Роттердам ва Гаага, Палермо ва Парма, Берлин ва Кёльн сингари Европанинг муҳим шаҳарларда азон овозкучайтригичлар орқали чақирилди, чақириляпти. Билбордларга оят ва ҳадислар ёзилди. Исломий ташкилотларнинг ёш вакиллари кексаларнинг уйларига бориб, уларга ёрдам беряпти. Рамазонда ғарблик етакчилар масжидларда яхши гапларни гапирмоқда. Баъзи соғлиқни сақлаш-психиатрия марказлари мусулмонлар шифокорлар ва психологларга беморларнинг руҳиятини кўтариш учун тавсиялар беришлари мумкинлигини айтмоқда. Рўмолли тиббиёт ходималари олдинги сафларда туриб беморларга ёрдам беришга ошиқмоқда. Буларнинг бари Ғарбда ислом ва мусулмонларга қаратилган, охирги йилларда анча кучайган “маданий ирқчилик”ни камайтириши мумкинми?.. Вазият некбинликка туртки бераётган бўлса-да, исломга қаршиликлар яқин орада йўқ бўлиши кутиш соддаликдан бошқа нарса эмас. Шунинг баробарида Ғарбда ҳатто насронийлар ҳам эътироф этган, мусулмонлар 1400 аввал қўллай бошлаган карантин ва гигена чоралари кўпчиликнинг зеҳнида ислом ва мусулмонлар борасида ижобий тасаввур уйғонишига сабаб бўлишини айтиш мумкин. Панденмиянинг илк кунларида “Ньюсуик” нашрига интервью берган насроний теолог Крейг Консидайн ким биринчи бўлиб эпидемия пайтида карантин, ижтимоий иҳота ва шахсий тозаликни тавсия қилган деган савол шундай жавоб берди: “Ҳазрат Муҳаммад. У ҳаким ёки мутахассис эмасди, лекин эпидемия борасида муҳим тавсиялар берган”. Шунингдек, Консидайн ҳадислардан мисоллар ҳам келтирди. Бундан ҳолатлар Ғарбда мусулмонларнинг имиджини оширишга хизмат қилиши аниқ. Коронавирус одамларни динга яқинлаштирадими? Айни пайтда коронавирус мусулмонларга ҳам алоқадор бўлган кўплаб диний-фалсафий мунозараларни келтириб чиқармоқда. Пандемиядан кейин одамлар динга яқинлашадими ёки узоқлашадими деган мавзу ана шу мунозараларда энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан биридир. Шу маънода теодицея (дунёнинг эзгу Худо томонидан бошқарилишини оқлайдиган ақида) мавзуси, Аллоҳ ёмонликни яратгани ёки яратмагани, ёмонликка розилиги борлиги ёки йўқлиги, бу билан одамларга азоб бериши ёки бермаслиги сингари батафсил теологик изоҳ талаб этиладиган масалалар тез-тез кун тартибига чиқмоқда. Одатда офатлар ва эпидемиялар пайтида динга мойиллик ортади. Бу феномен бироз редукционист ёндашув билан динни мушкул пайтларда антидепрессант сифатида қабул қилишдан келиб чиққан бўлса-да, бундай пайтларда метафизик изланишлар кўпайишини айтиш жоиз. Масалан, коронавирус пандемияси пайтида гуглда диний мазмундаги қидирувлар 20 фоиз ортгани аниқланди. Лекин бу тахлит динга мойиллик доимий экани ёки эмаслигини аён бўлиши учун вақт керак бўлади. АҚШда Жошуа жамғармаси ўтказган тадқиқотда насронийларнинг 44 фоизи коронавирус Тангрига қайтиш учун огоҳлантириш ёки қиёмат аломати эканини айтган. Қарийб 50 фоизи пандемия кунларида кўпроқ Инжил ўқиётганини, черковларнинг онлайн конференцияларида қатнашаётганини, диний савол-жавобларни кузатиб бораётганини билдирган. Тадиқиқотда қатнашган атеистларнинг 22 фоизи коронавирус пандемияси пайтида Тангрининг мавжудлиги ҳақида изланганини ёки диний мазмундаги материаллар билан танишганини маълум қилган. Яҳудийларнинг 42 фоизи ҳам коронавирус бу қиёмат аломати деган фикрни билдирган. Исломофобия камайиб, синофобия ортадими? Пандемиядан кейин дунёда синофобиянинг (Хитой ва хитойликларга нисбатан тоқатсизлик, қўрқув) ортиши тахмин қилинмоқда. Юз тузилиши ўхшагани туфайли японлар ва корейслар ҳам синофобиядан бенасиб қолмаяпти. Бу ҳолат исломофобиянинг камайишини билдирадими?.. Америкалик евангелистлар ва президент Дональд Трампнинг гап-сўзлари ҳамда пандемия пайтида синофобияни қўзғашлари, Ғарбдаги нафрат тўлқинини Хитойга буришга бўлган уринишлар исломофбия камайиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Британия ва Германия сингари мамлакатларда исломофобларнинг ғимирлашлари кузатилса-да, пандемия пайтида Ғарбда ислом ва мусулмонларга қарши чиқишлар камайганини айтиш мумкин. Исломофобиянинг янги маркази – Ҳиндистон Коронавирус пандемияси даврида исломофобия энг кучайган мамлакат Ҳиндистон бўлди. Бу давлатга исломофобиянинг янги маркази сифатида қаралмоқда. Пандемия пайтида бу ерда мусулмонларга оғзаки, жисмоний ва психологик ҳужумлар жуда кўпайди. Ҳукмрон Ҳиндистон халқ партияси (BJP) тарафдори бўлган радикал ҳиндлар мусулмонларга “коронавирус жиҳодчилари”, “биожиҳодчилар”, “Сovid-19 террорчилари” деган айбловлар қўйди, коронавирус мусулмонлар ҳиндларга юқтириши учун ўйлаб топилган тузоқ эканини иддао қилди. “Таблиғи жамоат” март ойи бошларида Нью-Деҳлида ўтказган йиғилиш эса ҳинд исломофоблар учун баҳона бўлди. Ҳукумат коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг бешдан бир қисми ана шу йиғилишдан кейин аниқланганини маълум қилди. Ҳайдаробод университети профессори Танвир Фазал эса буни ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашдаги муваффақиятсизлигини мусулмонларга ағдариши дея изоҳлади. Бошқа томондан, “Таблиғи жамоат” март ойи бошларида Малайзия ва Покистонда ҳам шунга ўхшаш йиғилишлар ўтказгани, шу орқали камида 6-7 мамлакатга вирус тарқалгани инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Бу ҳолат Ҳиндистонда мусулмонларга нисбатан ноўрин айбловларнинг янграшига, исломофоблар учун баҳона топилишига сабаб бўлди. Ҳиндистонлик журналист Раъно Аюб “Вашингтон Пост”да ёзганидек, Ҳиндистонда коронавирус эпидемиясининг ягона сабабчиси мусулмонлар сифатида кўрсатилишининг ортида исломофобик тутум борлигини кўздан қочирмаслик керак. Шу ўринда Кувайтнинг Ҳиндистонда исломофобик ҳужумларни тўхтатиш ҳақида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига чақириғи муҳим аҳамиятга эга. Араб давлатларида миллионлаб ҳиндистонлик ишлаши эътиборга олинса, бу чақириқ жавобсиз қолмаслиги мумкин. Ўзжан Хидир, Истанбул Сабаҳаттин Заим университети профессори Манба: Azon.uz





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день





Москва

Уссурийский ЛРЗ подтвердил соответствие международным стандартам, применяемым на производстве железнодорожной промышленности


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин наградил выдающихся москвичей за профессиональные достижения



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Сергей Шнуров

Певец Михайлов заявил, что не будет петь вместе с лидером «Ленинграда» Шнуровым




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

15 июня в Ростовском городском шахматном клубе на Газетном, 92 поведут рапид памяти международного гроссмейстера Сергея Аслановича Бешукова

Росгвардейцы обеспечили безопасность болельщиков во время матча чемпионата России по регби

Путин обратился с приветствием к участникам Спортивных игр стран БРИКС


Даниил Медведев

Медведев, Кафельников, Федерер, Маррей, Роддик, Агасси поздравили Синнера со статусом первой ракетки мира



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Как взять ипотеку выгодно



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России