ДАҲШАТ! ТЕРРОРЧИЛАР ЕТАКЧИСИНИ ТЕРРОРЧИЛАРНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ ҚИЛДИ!!!
Дунёда фаолияти тақиқланган «Иморат Кавказ» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчиси Абдулла Цумада куни кеча Суриянинг Идлиб вилоятида йўқ қилинди. Ажабланарлиси, уни Идлибдаги ўзи яшайдиган уй ёнида дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи аъзолари ўлдирди. Террорчилар масаласида тадқиқотлар олиб борувчи россиялик мутахассис Вера Миронованинг гапига кўра, Абдулланинг танасига жами еттита ўқ келиб теккан. Қолаверса, Абдулла қотилларини жуда яқиндан таниркан. Қарға қарғанинг кўзини барибир чўқиркан-да!