ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…
УКРОП ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Антик даврлар ва ўрта асрда айрим мамлакатларда укроп декоратив ўсимлик сифатида етиштирилган.
2. Артериал қон босими пастларга укроп истеъмол қилиш тавсия этилмайди. У ҳолсизлик келтириб чиқариши, кўзга салбий таъсир ўтказиши ва баъзан беҳушликка сабаб бўлиши мумкин.
3. Укроп дастлаб Ҳиндистонда экила бошлаган.
4. Қадимий Греция ва Римда укроп букети аёлларга бериладиган энг қимматли совға ҳисобланган.
5. Қуриган, анча олдин узилган укроп таркибидаги витаминларни йўқотади.
6. Агар укропни қайнатилса, унинг ҳидидан асар ҳам қолмайди. Шунинг учун у тайёр таом устига сепилади.
7. Қадимий Мисрда укропнинг қайнатилган тури бош оғриғига қарши дори сифатида қўлланилган.
8. Қадимий Римда спорт мусобақалари ғолибларига даста-даста укроп ҳадя этишган.
9. Ўрта асрларда одамлар укроп қора жодудан ҳимоя қилади, ёвуз руҳларни ҳайдайди деб ҳисоблашган. Шу сабаблими, уйлар шифтлари, кириш эшиклари тепасига бир тутамдан укроп илиб қўйишган.
10. Укропнинг ҳидидан кўплаб қумурсқалар ҳам қўрқади.
11. Укропга ёқимли ҳидни таркибидаги эфир мойи бахш этиб туради.
12. Қадимий греклар врачи Гиппократ ҳам укропни доривор ўсимлик сифатида қадрлаган.
13. Укроп экстрактлари косметика, парфюмерия маҳсулотларига қўшилади.
14. Укроп организмдаги модда алмашинув жараёнини яхшилаши аллақачон олимлар томонидан исботланган.
15. Укроп ҳиқичоққа қарши кучли дори саналади.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади