РОССИЯДА СЎНГГИ БИР КЕЧА-КУНДУЗДА 9 МИНГДАН ЗИЁД ОДАМ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…
Ҳа, охирги бир кеча-кундузда Россия бўйича жами 9200 киши коронавирус юқтирди. Аммо экспертлар бу мамлакатда коронавирус юқтириш даражаси пастга шўнғий бошлаганини айтишмоқда. Россиянинг барча ҳудудларида вирус юқтирганлар сони катта тезликда камайиб бормоқда. Ўлганлар эса бир кеча-кундузда 119 киши, соғайганлар 4940 нафарни ташкил этди.
Умумий оладиган бўлсак, Россияда коронавирус пандемияси бошлангандан бери 63 минг 166 киши тузалди. 2537 киши ўлим топди.