Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Май
2020

КАЛЛАКЕСАР… (2-қисм)

0

 

 

ТУТҚУНДА

 

* * *

 

«Мана шу ердан жилмаслигим керак, — ўйлади Меҳмонали уёқдан-буёққа қўлларида зил-замбил сумкалар билан ўтиб турган йўловчиларга зимдан боқиб. — Турсам, кимдир эгаллаб қўяди. Ундан кейин қаерда мизғийман. Эртага мардикорликка чиқишим зарур. Акс ҳолда очдан ўлиш ҳеч гапмас. Чидайман, бардош қиламан… Эҳ, тоға, тоға, шунчалик аблаҳлигингни билмас эканман. Болаликдан иккаламиз тепишиб катта бўлгандик. Сени «тоға»мас, «ака» деб чақирардим. Сен ҳам ҳеч қачон мени «жиян» деб атамагансан. Энди нега тўнингни тескари кийиб олдинг? Бобом раҳматлининг «Хотин топилади, аммо жигар топилмайди» деган ўгити эсингдан чиқдими? Эссиз, сендай бағритош билан бирга улғайгандан кўра ахлатхоналарда яшаб улғайсам алам қилмасди…»

Бир-биридан аянчли, ваҳимага қоришиқ, дардли, аламли ўйлар Меҳмоналининг миясини узоқ вақт кемирди. Билмайди, тун яримлагандами, ишқилиб, вокзалда йўловчилар ҳийла камайгач, уйқуси кела бошлаганини ҳис этди ва сумкасини ёстиқ ўрнида қўйиб, узала тушиб ётганча кўзларини юмди.

Йўл чарчатган чоғи, Меҳмонали дарров ухлаб қолди. Тушига бобоси ва бувиси кирганмиш. Улар Бачқирариқнинг икки қирғоғида турармиш-у, нуқул муштларини ўқталганча Меҳмоналига пўписа қилишармиш. У қанча қичқириб, бу пўписалар сабабини сўрамасин, индашмасмиш…

Меҳмонали қора терга ботиб уйғонди. Уйғонди-ю, даст ўрнидан туриб бош тарафига қаради. Сўнгра ҳеч нарсага тушунмай кўзларини ишқалай-ишқалай яна ўша томонга боқди. Не кўз билан кўрсинки, йўл халтаси жойида йўқ эди. Меҳмонали азбаройи юрагини ваҳм босиб теваракка аланглади. Йўловчилар аҳён-аҳёнда ўтиб қолишар, ўриндиқларда эркаг-у аёл ястаниб олганча мудрарди.

«Энди нима қиламан? — кўнглидан ўтказди Меҳмонали уёқдан-буёққа юрган кўйи бошини чангаллаб. — Пулларим, паспортимни қандай топаман энди? Нима бўлди-ю, бошим остидаги халтани ўғирлатсам? Ким ўғирлади? Нега?..»

Меҳмонали шу тахлит ярим соатча вокзални кезди. Мўъжиза содир бўлишига, халта қучоқлаган ўғрини кўриб қолишига умид боғлади. Бахтга қарши бу мўъжиза содир бўлмади. Ўзи сезмаган ҳолда ташқарини кузатиб юрган милиционерга урилиб кетди.

— Э, ичволганмисан, йигит? — ўдағайлаб берди милиционер. — Кўзингга қараб юрсанг ўласанми?

— Кечирасиз, ака, — деди Меҳмонали айбдорона бош эгиб. — Сизни пайқамай қолибман.

— Қани, тўхта-чи, — милиционер бирдан сергак тортиб, Меҳмоналининг тирсагидан тутди. — Қаердан келдинг? Ҳужжатларингни бир кўриб қўяйлик-чи, окаси!..

— Мен… Ҳалиги… — чайналиб беихтиёр киссаларини ковлаштира кетди Меҳмонали. — Ҳужжатим…

— Намунча чайналасан? — дўқлай бошлади милиционер қўлидаги чарм таёғини ўйнатиб. — Қани паспортинг? Шаҳарга нима ниятда келдинг?

— Очиғи… — тутила-тутила ростини айтишга тутинди Меҳмонали. — Паспортимниям, пулларимниям боягина ўғирлатиб қўйдим.

— Нима? — милиционер кўзларини каттароқ очиб, Меҳмоналига ҳайрат аралаш разм солди. — Кимни аҳмоқ қилмоқчисан-а ўзи?

— Ака, ишонинг, — деди Меҳмонали ўриндиқлар томонга ишора қилиб. — Ҳов анави ерда ухлаб қолган эканман чарчаб. Йўл халтам бошимнинг остидайди. Уйғониб кетиб қарасам… Ғойиб бўлибди.

— Шунақа дегин? — бу гапдан сўнг милиционер сал шаштидан тушиб мулойимлашди. — Нега келувдинг ўзи пойтахтга?

— Ростини айтсам, тирикчилик қилиб, мардикор ишлаб пича пул орттирмоқчийдим.

— Хўш, шу гапларингга қандай ишонай, ука? — сўради милиционер кўзларини лўқ қилиб. — Мен қаердан биламан? Балки сен қайсидир турмадан қочиб беркиниб юргандирсан? Ё адашдимми?

— Ака, ишонинг, — деди куйиниб Меҳмонали. — Қишлоқдан, ҳов Меҳнатобод деган ердан келдим. Турмадан қочмаганман.

— Қани, юр, бўлимга борайлик, ўша ерда аниқлаймиз, — деди милиционер афтини бужмайтирганча гоҳ ўнг, гоҳ сўлга аланглаб оларкан. — Юр тез!..

Меҳмоналининг буйруққа бўйсунишдан бўлак иложи ҳам йўқ эди. Гарчи шайтон «орқа-кетингга қарамай қочвор, етиб бўлишибди булар», дея бетиним уқтираётган бўлса-да, тақдир ҳукмига бўйсунишни маъқул кўрди. «Балки шуям яхшиликкадир», деган ўйда бўшашганча милиционернинг олдига тушди.

 

* * *

 

Вокзал милиция бўлимида Меҳмоналини олиб келган ходимдан ташқари яна бир лейтенант нималарнидир ёзар, қаршисидаги курсида эса Меҳмонали каби бир мусофир йигит ранги бўзарган кўйи лейтенантга умидвор боқарди.

— Мана, яна бир дезертирни опкелдим, — деди милиционер хонага киришгач, қўлидаги чарм таёқчани михга илиб. — На ҳужжати бор, на ўзининг тайини боракан.

Лейтенант ёзишдан тўхтади-да, бошини кўтариб Меҳмоналига ҳайрат аралаш қаради. Шу тахлит чамаси ўттиз-қирқ сония қараб турди ва дафъатан ўрнидан турди-ю, курсида ўтирган йигитга ўшқирди.

— Йўқол! Қайтиб қорангни кўрмай!..

Йигит шуни кутиб турган эканми, сапчиб ўрнидан турди ва лейтенантга ясама қуллуқ қила-қила ташқарига чопди.

— Дезертир дейсанми? — сўради лейтенант Меҳмоналини бошдан-оёқ кузатиб. — Жинни бўлганмисан, сержант? Қанақа дезертир? Қишлоқ йигитига ўхшайди-ку! Бўшашганини қара! Шу дезертирлик қила оладими-а?

— Мен қайдан билай? — зарда билан наридаги оромкурсига ўтириб олди сержант. — Қўлида ҳужжатиям йўқ экан. Нимаймиш, ўриндиқда ухлаб қолганмиш-у, кимдир ҳужжати-ю, пулигача шилиб кетганмиш.

— Қаерликсан? — сўради Меҳмоналидан лейтенант. — Ўтирвол, ука!.. Жуда яхши! Қани, энди гапир!

— Қўқонликман, — деди ҳазин товушда Меҳмонали. — Паспорт, пулларни ўғирлатганим рост.

— Пойтахтга нега келдинг ўзи? Қўқонингда иш қолмадими қиладиган?

Меҳмонали беихтиёр маъюсланиб, бош эгди. «Айтсамми, айтмасамми?», деган ўйда бир муддат бош қашиб турди. Ниҳоят, айтмасликка, ёлғон тўқишга қарор қилди.

— Онам касал, — деди бошини деворга бурган ҳолда лаб тишлаб. — Мендан бўлак қарайдигани йўқ. Қариндош-уруғлар ҳам ўз йўлига. Очиғи, дори-дармонга пул қолмаганди. Шунга… Мардикор ишлашга келувдим.

— Шунақа дегин? — лейтенант бу гапдан сўнг сал шашти пасайган каби қайта жойига ўтирди. — Қани, ўтир-чи бу ерга!.. Онанг… Оғир касалми? Шунчалик жиддийми?

— Ҳа, жиддий. Йўқса бу ерларга келиб ўтирмасдим.

— Армияда бўлганмисан?

— Ҳа, чет элда хизмат қилганман.

— Қанақа қисмда?

— Десантчилар полкида.

— Зўр, бу жуда зўр! Демак, ҳужжат, пуллар кетди қулоғини ушлаб, шундайми?

Меҳмонали жавоб ўрнига бошини силкитиб қўя қолди.

— Биронта квартира топиб… Ҳа-я, биринчи келишинг бўлса, қайданам квартира топардинг… Майли, исм-фамилиянгни айт! Биз ҳаракат қиламиз ҳужжатингни топишга.

— Меҳмонали Қўқонов Саминович.

— Етади. Ҳозир… — Лейтенант бош қашиб турди-да, оқ қоғозга нималарнидир ёзиб, Меҳмоналига тутқазди. — Мана шу манзилга бориб Фозил ака деган одамга учрайсан. Мени айтди десанг, бир кечага жой беради. Ҳаммасини ёзиб қўйдим, ука. Кечаси вокзалда дайдиб юрмагин!..

Меҳмонали қоғозни олиб киссасига солди-да, лейтенантга миннатдорчилик билдириб ташқарига йўл олди. Аммо қоғозда кўрсатилган манзилга бормади. Мардикор бозор ёнидаги кўприк остида тунашни маъқул кўрди. Сўрай-сўрай, ўша томонга борадиган автобусни топди-ю, таваккал йўлга тушди.

 

ҚУЛ

 

* * *

 

Баҳор ҳавоси жуда ёқимли эди. Бироқ кимсасиз кўприк остида тунаш осон кечмади. Эски шаҳар яқин бўлгани сабабми, кўприк остидан гоҳ ёввойи мушуклар югуриб ўтиб қолар, гоҳ адашган-нетган итлар искаланиб келиб, Меҳмоналини безовта бўлишга мажбур этарди. Меҳмонали барчасига чидади. Милиционерлар йўқлигига шукр қилиб, кўприк остида курткасига бурканганча мижжа қоқмай тонг оттирди. Олам ғира-шира ёриша бошлаганда, ниҳоят мардикор бозорга аста-секин одамлар оқиб кела бошлади. Меҳмонали умрида бундай ишга чиқиб кўрмагани боис, қай бири ишга олувчи-ю, қай бири мардикор эканини унча идрок эта олмасди. Шунинг учун келган ҳар бир одамга яқин бориб, умидвор термилишдан тийилмади. Кимгадир ишчи керак бўлса, албатта юзланиб қолишига умид боғлади. Шундай бўлди ҳам. Гавдали, соқол қўйган, ёши олтмишдан ошган серсавлат отахон шошилмасдан юриб келди-да, юришдан тўхтамай, турнақатор турганларга бир-бир разм солди. Шу тахлит бориб Меҳмоналининг рўпарасида тўхтади.

— Болам, ишга борасанми? — сўради мулойим оҳангда. — Сендан сўраяпман, ҳўв бола!

Меҳмонали ростакамига ҳаяжонланиб қолганди. Иши ўнгидан келганигами, каловлана бошлаганди. Қариянинг дўриллаган товуши ҳушига келтирди.

— Ҳ-ҳа, бораман, — деди у икки қўлини кўксига қўйиб. — Нима иш, ота?

— Катта ҳовлида ишлайсан, — деди отахон уни бошдан-оёқ кузатиб. — То кеч кузгача ишлайсан. Ҳар ишлаган кунинг учун 25 сўмдан бераман.

Бу мардикор учун ҳақиқий бахт эди. Кунлик ишга борган тақдирда ҳам шунча ҳақ беришади. Қишлоқдошлари айтган. Демак, жуда маъқул баҳо. Кеч кузгача ишласа, ётар жойи ҳам тайин бўлиши аниқ.

— Нима иш? — қайта сўради Меҳмонали эҳтиёт шарт. — Ахир…

— Ҳовлида нима иш бўларди? Майда-чуйда ишлар-да! Томорқа бор пича, кейин… Бузиладиган уй дегандай… Қолгани йўл-йўлакай топилаверади. Кўп иккиланаверма, йўқса бошқасини опкетиб қоламан, бола!..

— Йўқ, бораман, — деди Меҳмонали ҳовлиқиб. — Кетдик унда, ота!

— Фақат айтиб қўяй, дангасалик қилиш йўқ! Мен дангаса, қулоқсизларни ёмон кўраман!

— Тушундим!..

Қария айтган манзил шаҳардан анча четда экан. Ҳаво тоза, теварак кенг далалар билан қоплангани Меҳмоналини янада мамнун этди. Бобо уйидан қувилиб кўчада қолиб кетмаганига суюнди. Машина чала битган ҳовли рўпарасига келиб тўхтагач, пастга тушиб қариянинг ортидан эргашди. Ҳовлининг нариги четида тўрт нафар ўзидан уч-тўрт ёш катта, барваста йигитлар қарта ўйнаб ўтиришарди. Қарияни кўрибоқ даст ўринларидан туришди-да, улар томон чопишди.

— Юрларинг сенларам ертўлага, — буюрди қария йигитларга. — Бор, эшигини оч!

Йигитлардан бири чопганча бориб ертўла эшигини очди.

Ичкарига киришгач, негадир эшикни тамбалашди. Меҳмонали беихтиёр кўнгли ғашлангандек туйилиб, қарияга, йигитларга жавдиради.

— Паспортни бер, бола, — кутилмаганда қария қовоғини уйиб Меҳмоналига ўдағайлади. — Нега қаққайиб турибсан? Паспортни бер дедим!

— Паспортим йўғиди, — деди Меҳмонали сергак тортиб. — Йўқотиб қўйганман.

— Нима?.. Майли-и, бу жуда яхши-и! Қани, Арслон, унда бу йигитнинг қўл-оёғини занжирланглар!..

Кўпчилик, барибир кўпчилик-да! Битта-битта чиқса, Меҳмонали бу барзангиларни «еб» ташларди. Аммо бундай қила олмади. Тўрт барзанги суваракдек ёпирилиб, Меҳмоналини ерга ётқизиб олишди оёқ-қўлини занжирлаб ташлашди.

— Бу… Нима қилганингиз, ота? — бақирди Меҳмонали силтаниб. — Ниятингиз нима ўзи? Қанақа одамси-из?..

— Кўп бўкирма буқага ўхшаб, — унинг тепасига келди-да, кўрсаткич бармоғини ўқталди қария. — Сен бугундан бошлаб менинг қулимсан. Ғинг деб товуш чиқарсанг, туҳмат қилиб қаматтирвораман!..

Шундай деди-ю, қария икки барваста йигитни эргаштириб чиқиб кетди. Шу ондаёқ ертўла эшигига қулф урилди.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

 





Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин. Главное за день





Москва

Стрелявших у Кремля мигрантов пытается оправдать диаспора: Просто "шалость"


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Сергей Собянин поздравил москвичей с Днем России



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Елена Волкова

В Туле завершился V этап культурно-просветительского проекта «Классика: история и современность»




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Росгвардейцы обеспечили безопасность болельщиков во время матча чемпионата России по регби

Путин обратился с приветствием к участникам Спортивных игр стран БРИКС

15 июня в Ростовском городском шахматном клубе на Газетном, 92 поведут рапид памяти международного гроссмейстера Сергея Аслановича Бешукова


ATP

Итальянский теннисист Синнер стал лучшей ракеткой мира в рейтинге ATP



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Едят даже птиц. Чем опасны для экосистемы Москвы пришлые испанские слизни



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России