МАЙ ОЙИДА БЎЛАДИГАН НАВБАТДАГИ МАГНИТ БЎРОНЛАРИ. УЛАРДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯЛАНИШ ЛОЗИМ?..
Мутахассисларнинг маълумотига кўра навбатдаги магнит бўронлари 23 ва 29 май кунлари бўлиб ўтади.
Шу кунлари юрак оғриғи, артериал қон босимининг кўтарилиши ёки аксинча тушиб кетиши, бош оғриқлари, юрак уришининг секинлашуви ёки тезлашуви кузатилиши мумкин. Шу кунлари кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш тавсия этилади. Аммо карантин пайтида бунинг имкони бўлмаслиги мумкин. Демак, имкон доирасида тоза ҳавода сайр қилиш лозим бўлади. Асосийси, уйга биқинганча ўтириб қолмаслик керак.
Сурункали хасталикка чалинганлар доимо сергак туришлари зарур. Хоналарда бир кунда камида уч марта ҳаво алмаштириш сўралади. Магнит бўронлари қутурган кунлар кофе ичиш маслаҳат берилмайди. Бунинг ўрнига кўк чой ичиш маъқулроқ бўлади. Шу кунлари контрастли душ қабул қилиш фойдали кечади. У қон босимини меъёрда ушлаб туради ва бош оғриғини бартараф этади.