ҚИРҒИЗ-ЎЗБЕК ЧЕГАРАСИДА КАТТА ЖАНЖАЛ КУЗАТИЛДИ…
Шу йил 31 май куни Ўзбекистоннинг Сўх туманида жойлашган қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Чашма» булоғи ҳудудида икки давлат фуқаролари ўртасида катта жанжал юзага келди. Хайриятки, икки давлатга тегишли маҳаллий раҳбарлар ўз вақтида етиб келиб жанжалга барҳам беришди. Ҳозирги пайтда вазият тўлиқ назоратга олинган. Жанжаллар бўлмаслиги учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу ҳақда Ўзбекистон чегара қўшинлари вакиллари баён қилишган.
Қирғизистон республикаси Баткен вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, жанжал чегара ҳудуддаги қирғизларга қарашли «Чечме» ҳамда ўзбекларга қарашли «Чашма» қишлоғида маҳаллий вақт билан соат 12: 30 га яқин бошланган. Икки давлат фуқаролари булоқни тозалаш асносида у аслида кимга тегишли экани масаласида тортишиб қолган.