ЭСЛАТМА: 1 ИЮНДАН ҚАЙСИ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ?..
«Қизил» ҳудудларда:
Риэлторлик фаолияти;
Реклама ва маркетинг фаолияти.
«Сариқ» ҳудудлар да «қизил» ҳудудларга қўшимча равишда:
автомактаблар фаолияти;
Давлат ташкилотларида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти.
«Яшил» ҳудудлар да «сариқ» ҳудудларга қўшимча равишда:
Санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (ҳостеллар бундан мустасно);
Спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;
Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.
Бунда маросимларни фуқароларнинг уй-жойида 30дан кўп бўлмаган меҳмон иштирокида ўтказишга рухсат берилади.
«Яшил» ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни ташиш учун вилоятлараро автобуслар ва туристик ташкилотлар автобуслари қатновига рухсат берилди.
Автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозим; автобуслар вилоятлараро қатновларда «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади; автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.
Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.