Коронавирусга чалинганлар сони бир кеча-кундузда 128 нафарга кўпайди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони: 2020 йил 12 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, 4869 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
11 июнь куни соат 23:00 ҳолатига кўра, COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 4741 нафарни ташкил этган эди.
Вазирлик қайдича, янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари эса Россиядан ушбу вилоятдаги "Зангиота" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 3758 нафари соғайган, 1092 нафар бемор муолажаси давом этмоқда, 19 киши эса COVID-19 важидан оламдан кўз юмган.