ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)
Бугун мамлакатимизда 266 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 247 нафари Карантин муассасаларида, 16 нафари аҳоли орасида (шундан 6 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида, 1 нафардан Тошкент вилояти ҳамда Сирдарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 89 нафар бемор соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7948 нафар бемордан 5329 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2597 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозир мамлакатимизда уй карантинида 40 120 нафар, стационар карантинда эса 23 432 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.