ҲИНДИСТОНДА ҚЎЛ ВА ОЁҚСИЗ ҚИЗАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ… (Юраги заифлар қарамасин) (ВИДЕО)
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида шу йил 26 июнь куни оёқсиз, қўлсиз қизалоқ туғилди. Тиббиётчилар таъбирида бу «тетраамелия синдроми» деб аталаркан. Хасталик «WNT3» ирсий мутация таъсирида пайдо бўлади. Синдром кўп тана аъзоларига салбий таъсир кўрсатади. Кўп ҳолларда боланинг ўпкаси тўлиқ ривожланмайди. Бундай болалар дунёга ё ўлик ҳолда келади, ёки туғилгач, ҳеч қанча яшамай, вафот этади.
Қизалоқ туғилган касалхона педиатр врачининг айтишича, чақалоқ соғлом. Бошқа бир педиатр Прабхакара Тивари эса фаолияти давомида бундай манзарага биринчи марта дуч келишини айтиб ўтди. Ҳозир қизалоқни бошқа бир клиникага олиб бориб даволашни мўлжаллашмоқда.