Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Июнь
2020

СУСАННА… (47-қисм)

0

 

 

* * *

 

Чалкаш хаёллар, мақсадлар исканжасида онам яшайдиган уй олдидан ўтдим.

Дарвоза олдида саккиз яшар ўгай укам ўтирган экан. Мени кўрди дегунча даст ўрнидан туриб ҳовлига кириб кетди.

Шундан ҳам умидвор бўлдим. «Балки онамга хабар берар, у киши чиқиб кўришар, ҳол-аҳвол сўрашармиз, юз кўришармиз» деб ўйладим. Шу ниятда қадамимни секинлатиб қайта-қайта орқага қарадим.

Йўқ, умидларим сароб эди. Онам ҳам, ўгай укам ҳам қорасини кўрсатмади. Аксинча сўнгги бор ўгирилганимда кимнингдир дарвозани шарақлатиб қулфлаганини эшитдим.

Эшитдим-у, адо бўлаёздим. Ахир… Шу уйда мени дунёга келтирган, яқин-яқинларда уйимда ўтириб мени қайта-қайта бағрига босган онам яшайди-ку! Нега у билан кўришишга ҳақли эмасман? Ким эдим-у, кимларга айландим?.. Нима учун қисматнинг қора шарпаси фақат мени таъқиб этади? Қайси гуноҳларим, айбларим учун?..

Саволлар кўксимни кемиргандан кемириб борарди. Шошилмасдан қишлоқни тарк этардим-у, жонсиз мурдага айланиб қолгандек эдим.

Фақат оёқларим олдинга босар, қалбим саҳро каби бўм-бўш эди…

Шу алфозда кетиб бораётиб, тўсатдан таққа тўхтадим. Менга ҳайрат аралаш қараб қўяётган қишлоқ одамларини, қайсидир дўкондорнинг кимнидир бўралаб сўкишини ҳам пайқамаётган каби шоша-пиша чўнтагимга қўл солиб телефонимни чиқардим.

Ҳовлиқиб керакли рақамларни тердим.

Ниҳоят таниш овоз эшитилди.

— Алло! Сизмисиз, Қодир ака?..

— Ҳа, мен, — дедим бўшашиб. — Ким ҳам бўларди?..

— Ҳозир қаердасиз? Бугун келмадингиз-ку!..

— Мен… Ҳайдалдим. Ҳамма ердан итдай ҳайдалдим.

— Нима?.. Тушунмадим. Нимага ҳайдаласиз? Ким ҳайдайди?..

— Қишлоғимдан ҳайдалдим, Сусанна, қишлоғимдан! Яқинларим уйига киритмади. Эшитаяпсанми, киритишмади!..

— Нимага ўша ёқларга бориб юрибсиз ўзи?.. Сизга зарилмиди? Ё паст кетиш ёқиб қолганми сизга? Бунча ўзингизни ерга уравермасангиз?.. Қуриб кетсин ўша яқинларингиз!.. Тез келинг! Мен сизни ухламай кутиб ўтираман! Келасизми?..

Ё раб!.. Бу қандай бахтки, худди кўнглим сезгандек суюклигимга қўнғироқ қилдим? Унинг мулойим, меҳр-муҳаббат тўла бир оғиз ширин сўзи борлиғимни қайта тирилтиргандек жонлана бошладим. Ҳатто, кўнглим бўшаб, асабий лаб тишладим. Гўё имтиҳон олдидан хавотирга, ҳаяжонга тушган талаба каби тиззаларим дир-дир титради.

Сўнгги бор ортимга ўгирилиб, узоқда қолиб кетган темир дарвозага нафрат назари билан боқдим-да, хаёлан сўзландим:

«Сен ҳаммадан яхшисан, Сусанна!»

 

* * *

 

Тун қўйнида машина чайқала-чайқала кетиб борарди. Ёнимдагилар аллақачон ухлаб қолган. Фақат менгина уйғоқ эдим. Қур-қур тоғамнинг туҳматга қоришиқ аччиқ сўзлари ёдимга тушиб, бағрим тиғланарди. Онамнинг дарвозаси хаёлан қайта-қайта кўз ўнгимда тарақлаб ёпилганда беихтиёр сесканиб қўярдим. Шу ондаёқ танамга муз югурар, юрагимни нимадир қаттиқ сиқаётган каби нафас олишга қийнала бошлардим. Она қишлоқ менга энди ёт эканини тасаввур қилганим сайин ичдан эзилардим.

Қурбим етганча ўтган ҳаётимни илк бор шу машинада ўтириб сарҳисоб қилишга уринардим.

«Мен шунча пайт ким учун ва нима учун яшадим? — хаёлан сўрадим ўзимдан ўзим. — Умримни қисматнинг ўнқир-чўнқир, паст-баланд кўчаларида қоқиниб, ўксиниб, аламлар гирдобида кечирдим ва кечирмоқдаман. Ҳеч кимдан кўмак сўрашга журъатим ҳам, хоҳишим ҳам бўлмади. Фақат Яратгандан нажот сўраб кун кўрдим. Ўзимдан ўтганини ўзим билдим. На онам, на отам мени йўқлаб келди. Энди-чи?.. Ҳануз шу гирдобнинг заҳрини тотаяпман. Таъмагирлар дастидан ҳар қадамда азобланмоқдаман. Хўш, кимни айблай? Кимдан аламимни, ўчимни олай? Ҳеч кимдан. Фақат ўзимдан ола биламан. Ўзгаларга ҳаддим сиғмайди. Мен ўзгалар учун гўё ерда думалаб ётган тошдекман холос. Хоҳлаган вақтда улар мени тепкилаб ўтишлари, ирғитишлари мумкин…

Мен ана шундай ночор бир кимсаман…»

Бу тушкун ўйлар мени ростакамига таназзул чангалига отгандек эди. Ҳатто ҳозир қаерга, кимнинг олдига бораётганим, мени ҳаётда нималар кутиши ҳам хаёлимга келмас, асаб томирчаларим тобора қаттиқроқ тортишиб борарди.

Хайриятки шундай оғир лаҳзаларда мени чалғита, овута оладиган нарса бор.

Сусаннанинг хаёли. У ҳақида ўйлай бошлашим билан кўзларим равшан тортгандек, дунё ранг-баранг гулларга, гўзалликларга буркангандек бўлади.

Унинг ой чеҳрасини кўз олдимга келтирганимда, борлиғимни қуршаб олишга уринаётган ёвузлик нари кетади.

Узлат ортга чекина бошлайди.

Бу хаёллар умрим мазмунига айланиб, кўнглимни чоғлайди. Мен ўтмишни унутаман. Қайтадан олдинга талпина бошлайман.

Бу гал ҳам шундай бўлди. Сусаннанинг маъюс жилмайишини тасаввур қилганим ҳамоно барча тушкунликлар, ёмонликлар кўнглимни тумандек бир зумда тарк этди. Чеҳрам очилди. Кўзларим чақнаб, ҳатто ташқаридаги зулматга ҳайрат назари билан боқдим.

Осмонда маржон каби тизилган кўйи нур таратаётган митти юлдузлар худди мамнун жилмайиб мени қутлаётгандек туюлди.

«Менга қанот бўлинг, юлдузлар! — кўнглимдан ўтказдим беихтиёр вужудимда илиқлик туйиб. — Шунда ҳеч бир тўсиқни, армон — у андуҳларни писанда қилмасдим! Қаҳратондек совуқ қалбларни қаршимдан қувиб солган бўлардим…»

Машина катта шаҳарга келиб тўхтаганда, вақт хуфтондан ошганди. Бировнинг уйига қуруқ қўл билан кириб бориш уят. Қолаверса, Сусаннага нимадир ҳадя қилишни дилимга тугиб қўйганман.

Ўйлаб ўтирмай, бир бекат наридаги кичик бозорчага пиёда йўл олдим.

Дам олиш соатлари бошланганига қарамай, бозорчада одам гавжум эди. Сотувчиларнинг қўли-қўлига тегмас, бир-бирларига гал бермай бақир-чақирга тўн кийдиришарди.

Бир маҳал бозорчадан чамаси эллик метрча наридаги эркак ва аёлга кўзим тушди.

Эркак маст эди. Кийимлари қумга беланган ҳолда тиз чўкиб қаршисидаги новчадан келган, сочлари калта қилиб кесилган, ўрта яшар ажнабий аёлга ёлворар, аёл эса нуқул бақириб, ора-сирада бошига хивчин билан тушириб қоларди.

Эркакка ачиниб кетдим. У жуда ожиз, ҳимоясиз кимса қиёфасига кириб қолганди.

Тасаввурлар, эски хотиралар мени домига торта бошлади…

Ёдимда. Бир пайтлар тоғам хотини билан биргалашиб мени уйдан ҳайдашган. Унда ёш, ғўр эдим. Ҳатто ҳайдалашимнинг сабабини суриштиришга-да, қўрқиб, худди манави эркак каби тиз чўккан ҳолда тоғамга ёлворгандим. Бошим аралаш калтак келиб тушавергач, оёқлари остига ғужанак бўлган кўйи ётиб олганман. Кеннойим эса нуқул тоғамни тезлар, хаёлига келган қарғишларни баралла тилига кўчирарди…

Шуларни ўйлаб бу жанжалга аралашмоқчи, эркакни ҳимоя қилмоқчи бўлдим. Лекин дарров фикримдан қайтдим. Негадир ҳафсалам пир бўлди. Эркакнинг ғўлдираши ғашимни келтирди. Балки ичкиликка ружу қўйгани ўзига панд бергандир…

Тағин ким билсин?.. Нима бўлганда ҳам, хаёлан кўнгилнинг кўр кўзлари очилишини тилаб, ўзимни бозорга урдим.

Майда-чуйдаларга тўла елим халтани кўтариб, зиналардан юқорига кўтарилардим-у, танам тобора кучлироқ қизиб борарди. Айниқса, Ленанинг кўримсизгина квартираси эшигига яқинлашиб тўхтагач, пешонамга маржон-маржон тер қуйилиб келди.

Сезардим, бу соғинч ҳисси. Куюнчак юрак висол лаззатини қўмсаяпти. Бу лаззатни у ҳеч кимдан топа билмади. Шунинг учунми, фақат Сусаннанинг номини такрорламоқда, потирлай-потирлай, у томон талпинмоқда.

Эшикни тақиллатишга шошилмай, аста тирқишдан ичкарига қулоқ тутдим.

Адашмасам, ётоқ эшиги ланг очиқ эди. Ўша ёқдан Ленанинг қаттиқ-қаттиқ сўзлангани эшитиларди.

Ҳайрон бўлдим. Улар яқин дугона эдилар. Ҳеч қачон бу тахлит гаплашмасдилар. Нима бўлди экан? Ростдан ҳам уришишаяптими, ё менга шундай туюлдими?

Шундай ўйлар билан тинглашда давом этдим.

— Мен уни киритмайман!..

Бу ҳайқириқни аниқ эшитдим. Лена зарда аралаш жавради. Сусанна унга жавобан нимадир дедими, баттар қичқирди.

— Овора бўласан! У сенга муносиб эмас! Кирмасин уйимга!..

Гап мен ҳақимда бораётганини энди-энди пайқай бошлагандим. Этим увишиб, жаҳдим кўзларимни ўйгудек чигаллашдим.

Бу орада Сусанна йўлакка чиқди.

— Унда менам кетаман! — деди у зардали оҳангда. — Сени ишонган дугонам десам…

— Юравер ўша ташландиқ, овсарнинг кетидан! — унга жавобан ҳайқирди Лена. — Устингга хотин олволсаям, яшайвер! Чўлтоқ супургидан фарқинг қолмабди!

— Ажаб бўпти! Сенга нима? Сенинг эрингга ўхшаб хорижга қочиб кетмаса бўлди-да!..

Лена саннай-саннай балкон тарафга чиққанини эшитдим.

Шоша-пиша эшикни тақиллатдим.

Сусанна худди шуни кутиб тургандек ҳовлиққанча эшикни очди ва менга кўзи тушди-ю, йиғлаб юборди.

 

* * *

 

Биз маҳзун саломлашиб, олдинма-кетин ташқарига чиқдик. Ҳеч биримиз сўзлашга шошилмасдик. Қай манзилга боришимизни олдиндан келишган каби ўз уйимиз тарафга юрдик.

Мен йўл-йўлакай Сусаннага ер остидан қараб қўяр, у ҳар оғир хўрсинганда қаттиқ сиқилардим.

Охири тоқатим тоқ бўлди. Даъфатан юришдан тўхтаб, Сусаннанинг билагидан тутдим.

— Ҳадеб ташвиш чекаверма, — дедим шивирлаб. — Дугонангнинг ҳамма гапини эшитдим. У ҳақ. Мени деб ўзингга озор етказаяпсан. Қолаверса…

— Жим бўлинг! — деди у сал бўлмаса ҳайқириб юборгудек даражада. — Сиз ҳам юрагимни сиқманг! Ўлиб кетмайдими ўша Лена?!. Алам қилаяпти-да унга! Эри ташлаб хорижга кетволди. Эрсиз қолди. Бошқасига уйланиб олганиниям билади. Мен ундайларга эътибор бериб ўтирмайман. Кетдик!..

Шу тобда Шаҳноза ёдимга тушди. Унинг сўнгги бор ортимдан мунғайибгина қараб қолгани кўз ўнгимда гавдаланиб дардимга дард қўшилди.

Ўша фожиани негадир Сусаннага ёрилгим келди. Аммо айтмоқчи бўлганларимни ҳадеганда тилимга кўчира олмасдим. Айни паллада унинг кайфияти йўқлиги менга изн бера қолмасди.

Лекин… Шаҳноза ҳам жуфти ҳалолим. Ҳозир у дард чекиб қон йиғлаётгандир. Мендан айрилдим деб ўйлаб бўлганича бўлаётгандир. Мен-чи?.. Ишрат илинжида қадам босаяпман. Тезроқ уйимга етиб олишни, Сусаннани бағримга олишни мўлжаллаяпман. Йўқ, башарти шу гапни айтсам, у қандай жавоб қайтаради? Жеркиб ташласа-чи? Зарда аралаш дуч келган тарафга кета бошласа-чи? Ёки дод солиб қолса-чи? Нима бўлади?..

Шундай бўлиши мумкинлигини биламан. Афсуски, бир шўрлик аёлга олдин сўз бериб, кейинчалик хабар олмаслик, ҳол сўрамаслик, дардига, қайғуларига шерик бўлмаслик оғир гуноҳ экани ҳам хаёлимда бор. Мен қисматнинг қора чизиқлари бўйлаб юришга мажбур эканимни тан олишим шарт. Бу йўлни ўзим танладим. Келгусидаги мана бунақанги кунларга, воқеалар, фожиалар, айрилиқ, танбеҳ-у надоматларга кўз юмдим. Энди эса иккиланишдан нарига ўта олмай қолдим. Хўш, нимага? Журъатим йўқми? Ё кучли ирода менга бегонами? Ҳеч ҳам бегона эмас. Агар иродам бўлмаса, қишлоқдаёқ, зовур бўйидаёқ адойи тамом бўлардим. Мен бўлсам чидадим, кутдим, умидландим…

Айтаман. Нима бўлса пешонага ёзилгани-да!..

Таваккал юришдан тўхтадим-да, Сусаннанинг олдини тўсдим.

— Мен… Шаҳнозадан хавотир ола бошладим, — дедим тутилиб. — У… Қаттиқ сиқилаётгандир…

— Нега сиқилади? — хотиржамлик билан сўради Сусанна. — Сизнинг қишлоққа кетганингизни билмасмиди? Унга индамай жўнавордингизми?

— Йўқ… Гап бундамас. Биласанми… Нима десам экан?.. Хуллас, у фарзандли бўла олмас экан.

— Нима?.. Нега?.. Ё ҳомиласи…

— Ҳа, тўғри топдинг. Ҳомиласи тушиб қолибди. Мен…

— Ие, нега дарров айтмадингиз?.. Нимага уни ёлғиз ташлаб кетдингиз?.. Ўйлаб иш қиллдингизми?..

Мен юзимни терс бурганча сукутга толдим. Бироқ Сусанна мени бу тахлит қотиб туришга қўймади. Кутилмаганда билагимдан тортқилаб юришга ундади.

— Кетдик! Ҳозироқ бориб хабар олайлик!

— Сен-а?.. Қ-қанақасига?..

— Нима қипти? Бораман, хабар оламан, ҳол сўрайман, танишаман. Ҳар ҳолда аёлман-ку!..

Буниси етти ухлаб тушимга кирмаган экан. Бир муддат гарангсиб қолдим. Икки кундошни ёнма-ён тасаввур қилиб кўрдим. Барибир ақлим етмади. Бош силкиб розилик беришдан бошқа чора топмадим.

Ҳаш-паш дегунча Шаҳнозанинг подъездига етиб келдик. Уй атрофида қўшни аёллар фарзандларини етаклаб сайр қилишарди. Таниганлари билан бош ирғаб кўришдим-да, Сусаннани эргаштириб подъезд ичкарисига кирдим.

Шу заҳоти қулоғимга ичкаридан ёқимли қўшиқ эшитилди.

Енгил тортдим.

Хайрият, Шаҳноза дард чекмаётган экан. Авзойи бузуқ бўлса, ҳеч қачон қўшиқ тингламайди.

Сусаннага сирли қараб қўйдим-у, секин эшикни тақиллатдим. Бир неча марта тақиллатгач, мусиқа тинди ва Шаҳноза эшик олдига келиб мулойимлик билан сўради:

— Ким у?..

— Менман, Шаҳноз! — дедим ҳаяжон аралаш. — Танидингми?..

У жавобсиз эшикни очди.

Менга кўзи тушиб кулимсиради. Лекин ёнимдаги Сусаннани кўрди-ю, дарҳол жиддийлашди.

Қовоғи уйилиб, қошлари асабий чимирилди. Узун киприкларини пирпиратиб, бир менга, бир Сусаннага савол назари билан боқди.

Айни дамдаги ҳолатим ўғирлик қилиб шармандаи шармисор бўлган кимсаникидан минг чандон баттарроқ эди.

Ҳаётимда икки ўт орасида куйиб кўрмаганим шу тобда билиниб қолди.

Бир Шаҳнозага, бир Сусаннага жавдирадим.

Гўё тилим танглайимга ёпишди. Этим увишиб, на олдинга боса олдим, на ортга тислана билдим.

«Нима қилиб қўйдим? — ўйладим надоматлар ботқоғига ботиб. — Кўриб, билиб туриб Сусаннани нимага етаклаб келдим ўзи? Шаҳнозанинг феълини билардим-ку! Шуни ўйлаб кўрсам бўлмасмиди?..»

— Бу аёл ким, Қодир ака? — сўради Шаҳноза гезариб. — Нимага сизга эргашиб келди?

Ғишт қолипдан кўчиб бўлганди. Энди қотиб туриш, каловланиш наф бермайди.

— Буми? — дедим иложи борича мулойимлашишга ҳаракат қилиб. — Бу Сусанна. Сенга… Айтгандим-ку!..

Гапимни эшитгани ҳамоно Шаҳноза титрай бошлади. Нима қилишни билмай бир неча марта бошини чангаллаб, гоҳ ичкарига киришга, гоҳ зинадан пастга тушишга чоғланди.

— Мен… Мени устимдан кулмоқчимидингиз? — ниҳоят жазавага тушиб бақира бошлади у. — Кимни етаклаб келдингиз? Нимага? Қайси гуноҳим учун?..

— Ўзингни боссанг-чи! — Шаҳнозани юпатиш илинжида елкасидан тутдим. Бахтга қарши у қўлимни елкасидан олиб ташлади-да, бақиришда давом этди.

— Мен сиздан кундош сўрабмидим-а? Билардингиз-ку ҳаммасини, билардингиз-ку!..

— Шаҳноза, мен… Сиздан хабар олиш учун келдим холос! — орага тушди Сусанна. — Қодир акани мен мажбурладим, мен!..

— Нима?.. — Шаҳноза баттар гезариб Сусаннага яқинлашди. — Кўраяпсизми, ногиронман, ярим жонман! Шуни томоша қилгингиз келдими? Марҳамат, томоша қилинг! Яна юриб ҳам кўрсатайми? Мана, кўринг! Кўринг!.. Кўриб қолинг! Яқинда ўламан, ундаям келинг, хўпми? Ўлигимни кўриб суюнинг!..

— Бас қил, Шаҳноз!.. — Мен Шаҳнозани билагидан тутиб ичкарига бошладим.

У менга ён берадиган аҳволда эмасди.

Бир силтаниб ўзини нари олди.

— Тегманг менга, тегманг! Ҳақингиз йўқ! Ана, анавингизга тегининг! У новчагина, келишган экан! Ўшанга тегининг, билдингизми?..

Пайқамабман. Шаҳнозанинг ҳайқириғи қўшниларни ҳам оёққа турғазган экан.

Биринчи бўлиб рўпарамда бизга қарама-қарши квартирада яшайдиган кампир пайдо бўлди.

У югура келиб Шаҳнозани қучиб олди.

— Асалим, йиғлама! — уни овута бошлади кампир. — Ҳаммасини кўрдик! Ана, қўшни подъезддагилар ҳам чиқиб туришибди. Қўй, ҳаммага томоша бўлмагин! Ичкарига киргин! Қани, юрақол!..

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ





Губернаторы России
Москва

Собянин: Детский фестиваль искусств «Небо» станет праздником для всей семьи





Москва

Дивный новый мир цифровизации: в Москве пройдет Форум «Время цифры»


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Сергей Собянин поздравил москвичей с Международным днем защиты детей



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

МакSим

Аномалия как у МакSим. Младенец с шестью пальцами попал в больницу




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Стали известны все участники РПЛ сезона-2024/2025

Фильм «Мой любимый чемпион» показали в павильоне «Роснефти» на ВДНХ в Москве

Муж Заворотнюк дал волю эмоциям на прощании с актрисой


Сюзанн Ленглен

Матч Котова и Вавринки перенесли на корт Сюзанн Ленглен



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Стали известны все участники РПЛ сезона-2024/2025



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России