Бир суткада дунё бўйича коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони рекорд миқдорда қайд этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Reuters Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган суткада коронавирусдан зарарланиш бўйича 228 мингдан ортиқ ҳолатни қайд этди. Бу пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бунгача энг кўп ҳолат 4 июлда қайд этилганди. Шу куни дунё бўйича 211 минг кишида COVID-19 аниқланган. Айни пайтда дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 12 миллиондан ошиб кетган. Аввалроқ АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи Италиянинг Corriere Della Sera нашрига берган интервьюсида коронавирус пандемияси эндигина бошланғич босқичда эканини айтганди.