63-ЎЛИМ: КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ТОШКЕНТЛИК 60 ЁШЛИ ЭРКАК ВАФОТ ЭТДИ…
Тошкент шаҳрида яшовчи Б. Э. 6 июль куни эрталаб қон босими юқори бўлиб, гапирмай қўйгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Унда «COVID-19» инфекцияси тасдиқланган, бемор ўта оғир аҳволда сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.
Унга «COVID-19» инфекцияси оғир кечиши ҳамда инсульт ташхиси қўйилган. Хасталик мия шиши, кома асоратлари билан кечган. У гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.