Мы в Telegram
Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Июль
2020

МУРДАЛАР ГАПИРМАЙДИЛАР… (4-қисм)

0

 

 

* * *

 

Тенгиз йиғилганлар билан бирма-бир кўришгач, тўрга ўтди. Қўтос унинг ёнига ўтирди.

Тенгиз сигарет тутатгач, Қўтосга юзланди:

— Нима бўлди?

— Бизни Бифштекс қизиқтиряпти. У ҳамиша сенинг ёнингда бўларди?

— Ҳа, бўларди, — деди Тенгиз хотиржам равишда. Сўнг худди оддий бир хабарни эслагандай қўшиб қўйди: — Ўлмасидан илгари…

— Ўлдими? — Қўтос ажабланиб, тўпланганларга қараб олди. Улар ҳам ҳайратларини яширмай Тенгизга тикилишди. Лагер ҳаётида бировни ўлдириш, ёки итдай ўлиб кетиш айтарли ажабланарли ҳол эмас. Тождор ўғриларни ҳайратга солган нарса — яқин одамларининг ўлими тафсилотидан вақтида хабар топмаганларида эди. Агар шерикларига бу оламга бегона кимса қасд қилган бўлса, кечиктирмай жазолашлари шарт. Тенгиз уларнинг бу фикрини ҳам уқса-да, жавобга шошилмади. Сигаретни яна икки-уч, чуқур-чуқур тортиб, нафсини ором топтиргандан кейингина жавоб берди:

— Ҳа, ўлди. Бир мишиқини эплай олмади. Адабини бериб қўй, девдим, бир тепкини кўтара олмай ўлди. Бола бало экан.

— Ким? Сен уни ўлдирдингми? — Бу сафар Қўтоснинг овозида таҳдид сезилди.

— Айб у болада эмас.

— Кимлигини айт бизга!

— Билишга қизиқаётган бўлсаларинг айтаман: «Эшшак», Бубликка эгилмаган бола.

— Уни менга қўйиб беришинг керак эди?

— Бўлар иш бўлди энди. Мен синаб қўрдим — мард бола экан. Яхшилаб тарбия қилсанг зўр ўғри чиқади ундан. Аммо у энди у «эшшак» эмас, номи «Ҳамзат» бўлади.

— Нега?

— Мен шуни хоҳладим.

— Княз, сен ҳаддингдан ошма! — Украина томонларда «Кошак» номи билан машҳур бўлган ўғри Тенгизнинг сўзини дағаллик билан узди: — Сен мусулмонингни ҳимоя қилиб, зўр йигитни ўлдиртириб юбординг!

Тенгиз сигаретини тутатиб, унга тутун орасидан кўзини сал қисиброқ қаради:

— Кошак, билмасанг билиб қўй: менинг диним ҳам, миллатим ҳам — ўғри! Қўтос, сен бунга тушунтириб қўй. — Тенгиз шундай деб ўрнидан турди. Остонага етганида тўхтаб, орқасига ўгирилди. — Кошак, билиб қўй, бу оламда фақат биттагина ўғри деган миллат бор. Бу миллат олдида бошқалари сариқ чақа. Агар шунга ақлинг етмаса, сен ўғри эмассан, мужиксан! —

Тенгиз эшикни бир тепиб очди-да, ташқарига чиқди. Уч-тўрт қадам юриб, тўхтади. Унинг фикрича, ҳозир ортидан Қўтос чиқиб келиши лозим эди — янглишмади.

— Княз, сен хафа бўлма. Кошакка етадиган аҳмоқ бу дунёда кам топилади. Аҳмоқона гапларни кўп гапиради-ю, аммо юраги тоза бола. Кўнглида кири йўқ. Сенинг нима учун аччиқланганингни тушунмай ўтирибди, у аҳмоқ! Тушунганидан сўнг ўзи келиб сендан кечирим сўрайди.

— Хафа эмасман, — Тенгиз шундай деб жилмайди, — Оиламизга бир-иккита шунақа довдир ҳам керак. Бўлмаса, яшашнинг қизиғи қолмайди.

— Тўғри айтасан. Унга шу ерларда чидаш мумкин. Озодликда бунга шерик бўлганнинг шўри қурийди.

Қўтос тўғри айтган эди — Кошак икки кундан сўнг Тенгиздан узр сўради. Ўзининг ҳам дунёда ягона ЎҒРИ миллатидан эканини баён қилди.

Ана ўша воқеадан бери «политбюро» энди расмий кенгашга чорланган эди. Олег «Гарбуз»нинг илтимосномасини ўқишдан аввалроқ Тенгиз, «политбюро»ни чақиришни режа қилиб қўйган эди. Кеча оқшомда қўлига етиб келган бир хабар уни «политбюро» билан маслаҳатлашишга ундаганди.

«Политбюро» тўплангач, Тенгиз ўтирган ерида уларга бир-бир қараб чиқди.

— Князларим, — гарчи қофқазликлардан бошқалар бу номга даъво қилмасалар-да, Тенгиз уларга бўлган ҳурматининг баланд эканини билдириб қўйиш учун гапини шундай бошлади, — Князларим, бугун биз икки муҳим масалада ягона қарорга келишимиз керак.

Тенгиз биринчи масала деб Олег «Гарбуз» илтимосини баён қилди. У гапини тугатмаёқ Кошак эътироз билдирди:

— Онаси ўн марта қайта туғса ҳам ундан ўғри чиқмайди, — деди у столга кафти билан уриб-уриб қўйиб. — Козел у! Бошқа гап йўқ! Тулада нима учун сувдан қуруқ чиққан? Козел эди! Промзона коменданти бизнинг одам эди. Ҳеч қанақанги қанжиқ-мусорларга алоқаси йўқ эди.

— Аниқ биласанми? — деб сўради Қўтос.

— Ўшанда мен Курскда эдим. Аниқ биламан.

— Мен «Гарбуз» деганини энди эшитяпман. Козел бўлса нима учун шу пайтгача жазосиз юрибди?

— Тутқич бермаётгандир-да. Агар унга тож кийдирсак, ҳаммамиз расво бўламиз.

— Агар козел бўлса… агар айёр бўлса… — Тенгиз ўйланиб қолди. — Бошқа лагерларга ҳам шунақа хат ёзгандир? Тезда аниқлаш керак. Қўтос, ўзинг шуғуллан бу иш билан. Агар шундай қилган бўлса, бошига тож ўрнига сиртмоқ илиш керак. Илганда ҳам пинҳона эмас, шов-шув билан осиб ўлдириш керак. Бошқа козеллар ўзларини нима кутаётганини билиб қўйишсин.

Биринчи масала — тамом! Энди иккинчиси — биз томонларга «Мурик» келаётганмиш, —

Тенгиз шундай деб ўтирганларга савол назари билан боқди.

— Мурик? Ким у? — деб сўради Қўтос.

— Билмайсизларми? — Тенгиз истеҳзоли жилмайиб, ён чўнтагидан бир варақ қоғоз олди. —

«Чўмич» — Слава Галиулин. МУРга хизмат қила бошлагани учун лақабини ўзгартириб, «Мурик» деб қўйишибди. Ма, ўқи, — у шундай деб, хатни Қўтосга узатди.

Қўтос мактубга кўз югуртириб, бош чайқади-да, сўнг овоз чиқариб ўқий бошлади:

— «Иркутск централидаги ҳалол биродарларимизга саломлар бўлсин. Салом йўлловчилар — Псков лагеридаги ўғрилар — сизларга омонлик тилайдилар. Қадрдон ўғрилар, бу шошқич хатимиз билан сизларни огоҳ этамиз: биз билан «Чўмич» — Галиулин бирга бўлди. Билиб қўйингларки, у бизнинг пок ва муқаддас номимиз — ўғри номи билан яшириниб юрган бир қанжиқдир. Ҳа, билиб қўйинг, у ЎҒРИ эмас, у қанжиқдир! Ўғри номига иснод келтиргани учун уни фақат қанжиқ ёки АБЛАҲ деб аташ мумкин. Ўзини ҳурмат қилувчи ҳар бир ўғри, ҳар бир маҳбус у билан шу номига яраша муомалада бўлиши керак. Шу билан бирга барча қанжиқликлари учун жазосини олиши шарт! Яна билиб қўйингларки, Москвада ўғрилар қурултойи бўлиб ўтди ва Чўмичга нисбатан қарор қабул қилинди. Қарорга биноан, у ҚАНЖИҚ деб эълон қилинди. Москва пупкарларига хизмат қилгани учун унга «МУРИК» деб ном берилди. Уни қабул қилганларингда шу қарор ёддан кўтарилмасин.

Псковда биз олти ўғримиз: Като, Куёв, Йўлбарс, Сибир, Авлиё ва Олов барчаларингизга озодлик тилаб қоладилар».

Қўтос ўқишни якунламай, Кошак стол устига мушт уриб, тўнғиллади:

— Чўмич келиши билан менга берасанлар. У билан озгина ҳисоб-китобим бор.

Бу гапни эшитиб, Тенгиз унга тикилиб қолди. Сўнг кенгаш аъзоларига савол назари билан бир-бир қаради:

— Хўш, Мурикни Кошакка берамизми? — Тенгиз шу саволни ўртага ташлаб, сукут қилди. Ўтирганлардан садо чиқмагач, давом қилди: — Биз ўғриларнинг бир аҳмақлигимиз бор. Фақат ўзимизнинг ҳисоб-китобимиз билан қизиқамиз. Ўғриларнинг муқаддас олами билан эса, ишимиз йўқ. Оиламиз қанжиқлар билан тўлиб кетяптими, ириб кетяптими, сасиб кетяптими — ишимиз йўқ. Хўш, Кошак, Мурик сеники. Нима қиласан, ўлдирасанми?

— Қийнаб ўлдираман.

— Ана шу-да! Нима учун қанжиқлик қилган, нима учун қамалиб бу ёқларга юборилди?

Билиш керакми? Гап шу: Мурик келаверсин. Юраверсин. Биз эса, гўё ҳеч нима билмаймиз.

Биладиганимизни билиб олайлик, ана ундан кейин у Кошакники. Истаса ҳомича есин, истаса пишириб есин. Бошқа гап йўқ. Таклифларинг бўлса айтларинг.

— Таклиф бор, — деди Кошак тиржайиб. У мажлис қароридан мамнун эди, шу боис бир ҳазил қилгиси келди. Сўзлашга ижозат берилгач, ўрнидан туриб, ёқасини тузатган бўлди:

— Ўртоқ коммунистлар, мажлисимиз номидан КПСС бош котиби Горбачга табрик телеграммаси юборсак.

Бу ҳазил тўмтоқ болта билан ўтин ёришни эслатса-да, ўтирганлар Кошакка қараб жилмайиб қўйишди. Тенгиз ҳам кулимсираб, унинг бу ҳазилига якун ясади:

— Яхши таклиф. Телеграмма ёз-да, юмалоқ муҳр ўрнига нозик ерингни боса қол.

«Политбюро» мажлиси шу тарзда кулгу билан якунланди. Орадан тўрт кун ўтиб, Мурик ташриф буюрди. Унга қадар «лагер телетайпи» орқали Тенгиз муҳим маълумотлар олди.

 

 

ХИЁНАТ

 

 

Матлуба эридан хат олиб келган йигитга бошдан-оёқ разм солди. Аввалига «қамоқда бирга

ўтирганмикин?» деб ўйлади. Аммо хушрўй йигитнинг жилмайиб қарашида, ранги-рўйида қамоқнинг совуқ нафасидан асорат йўқ эди. Йигит «ичкарига киринг», деган таклифдан сўнг таранг қилмай, жувонга эргашди. Турсунали қамалишидан илгари, амал отини суриб жавлон ураётган маҳалларда бу уйни кўрган одам орадан бир йил ўтиб-ўтмай яна остона ҳатлаб ичкари қадам қўйгудай бўлса, «ёпирай, кеча ўғри уриб шип-шийдам қилган шекилли», деб ёқа ушлаши тайин эди. Кўзни қамаштирувчи гиламлар, қандиллару жавонлар энди йўқ. Матлуба эри қамоққа олиниб, мол-мулки хатга тушгунига қадар яширишга улгурганини яширди.

Қолгани эса, мусодара қилинди. Уй хўжалик ихтиёрида бўлгани, Матлубанинг ўзи шу хўжаликда ишлаётгани учун тортиб олинмади. Янги директор инсоф қилиб, уларга «уйни бўшат», деб тиқилинч қилмай, янгисига жойлаша қолди.

Матлуба дардини кимга айтишни билмай, тўрт девор орасида тўрт боласи билан кун кечириб юрган эди. Давлат бойликни тортиб олгани билан Худо болаларнинг ризқини қиймас экан. Гиламсиз, биллур қандилсиз уйда ҳам яшаш мумкин экан. Дунёда тирик бева фақат у эмас экан. Тирик етимлар ҳам кўп экан. Эри қамалган хотиннинг жони чиқиб кета қолмас экан.

Отаси қамалган болалар тақдирга тан бериб яшайверар экан, улғаявераркан…

Қамоқ — жиноятчи учун жазо. Бу дунёда жиноятга даҳли йўқ одамлар учун ҳам жазо бор экан. Балки ҳаром луқмага шерик бўлгани учун бундай жазо жоиздир? Матлуба буни билмайди.

Бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаган. Бунга кейинроқ ақли етади. Ҳозир билгани — қўлидаги хатда ёзилган гаплар… Яъни ҳар ойда «солиқ» тўлаб туриш.

Матлуба хатни тўрт марта ўқиб чиқса ҳам тушунмади. Йигитга савол назари билан тикилиб қолди.

— Чексам майлими? — деб сўради йигит ҳотиржам равишда. У жувоннинг ҳайрат исканжасида эканини билиб турса-да, парво қилмади. Уй бекаси бош ирғаб «чекаверинг» дегач, лабига сигарет қистирди. Аммо ўт олдирмай туриб сўради: — Тинчликми? Нима деб ёзибдилар?

— Нима деб ёзилганни… билмайсизми?

— Мен бировнинг хатини ўқимайман, — йигит шундай деб сигаретини тутатди.

— Хатни ўз қўллари билан ёзиб сизга бердиларми?

— Йўқ. Менга биродарларим келтиришди. Мен эрингизни танимайман. Менинг вазифам — холис хизмат.

— Солиқни… сизга тўлайманми?

— Ҳа, солиқними? — Йигит жилмайди. — Ҳозирча менга. Мен келолмасам бошқа одамни юборишади.

— Юборишади? Ким юборади?

— Буни билишингиз шарт эмас.

— Мен… тушунолмаяпман?

— Тушунолмаяпман? Майли, яхши хотинга ўхшайсиз, сизга тушунтириб бера қолай: сизга эр керакми? Ҳа, албатта керак. Сизга эр керак бўлмаса ҳам болаларингизга ота керак. Демак, у қамоқдан соғ-саломат қайтиши шарт. Қамоқда эса, опагинам, кўп одамлар бекордан бекорга ўлиб кетади. Бировлар битта кичкинагина тошга қоқилиб ҳам ўлиб кетар экан. Бахтсиз ҳодисалар кўп-да. Қамоқдаги биродарларимиз эрингизни ҳимоя қилишади. Унинг битта туки ҳам бекорга тўкилмайди. Сиз «солиқ» деяпсиз-у, аслида ундай эмас. Бу хизмат ҳақи. Ҳукумат қоровулларга ҳам маош тўлайди-ку, тўғрими? Ана, сиз ҳам шунақа тўлайсиз-да.

— Қанчадан тўлайман?

Йигит дарров жавоб бермади. Тутатиб бўлгач, кулдон ўрнига қўйилган ликопчага сигарет қолдиғини босиб эзди-да, тўланажак хизмат ҳақи миқдорини айтди. Буни эшитиб, Матлуба бир сесканди. «Хато эшитмадимми?» деб, сўради:

— Бир йилгами?

— Эрингизнинг жонини ҳурмат қилмас экансиз, опагинам. Ҳар ойда тўлайсиз. Балки уч ойлигини, балки ярим йиллигини қўшиб олдиндан тўларсиз. Олдиндан тўласангиз, бироз камайтирамиз, буни ўзаро келишиб оламиз.

— Менда бунча пул йўқ… Топганим болаларим…

— Опагинам, сиз топган пулингизни болаларингизга ишлатаверинг. Сиз бизга эрингиздан қолганидан чўтал бериб турсангиз етади.

— Эримдан… ҳеч нарса қолмаган… Бори шу — кўриб турганингиз. Давлат ҳаммасини тортиб олди.

— Давлатга туҳмат қилманг. Бизнинг давлат, опагинам, одил давлат! Билмасангиз билиб олинг. Ҳеч қачон ҳаммасини тортиб олмайди. Ул-булни яшириб олишга имкон беради. Тўртта болангиз бор, а?

— Ҳа… — Матлубанинг кўнглига ёмон фикр келиб, қўрқиб кетди: — Нимага сўраяпсиз?

— Шунчаки қизиқдим. Улар ҳам оталари қайтгунича соғ-саломат юришлари шарт. Ота қамоқдан қайт-са-ю…

— Болаларимга тегманг! — Матлуба беихтиёр шундай деб бақириб юборди. Муштлари ўз- ўзидан тугилди.

— Опагинам, ўзингизни босинг. Бизлар одамхўр эмасмиз. Биз сиз берган хизмат ҳақи эвазига ўзингизни ҳам, болаларингизни ҳам ҳимоя қиламиз. Пул кетса кетсин, жон кетмасин.

Менинг яна ярим соат вақтим бор. Биринчи хизмат ҳақини бугун олиб кетишим керак.

— Ҳозир йўқ менда бунча пул.

— Сиздан ҳозироқ талаб қилаётганим йўқ. Ярим соат вақтим бор, деяпман-ку? Бўла қолинг, қимирланг.

Бу гапдан кейин ҳам Матлуба бир неча дақиқа ҳаракатсиз турди. Йигит эса, бошқа гапга

ҳожат йўқ, дегандай индамасдан ўтираверди. Матлуба «Ярим соат вақти бўлса кўчага чиқиб, машинасида ўтира қолмайдими?» деган фикрда унга қараб-қараб қўйди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК





Губернаторы России
Москва

Собянин: Московский городской транспорт на 100 процентов отечественный





Москва

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.


Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media
Москва

Собянин: Москва — мировой лидер по динамике развития транспортной инфраструктуры



103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. 103news.com — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости

Игорь Бутман

В Академическом открылась Школа джазовой импровизации Игоря Бутмана




Спорт в России и мире

Алексей Смирнов – актер, которого, надеюсь, еще не забыли

Медийный баскетбол, киберспорт и турнир ММА: Константин Пухов рассказал о мероприятиях Международного центра бокса (Наташа)

«Столото» подписал соглашение в развитие стратегической поддержки комплекса ГТО и многоборья ГТО

Академия Плющенко требует почти два миллиона со сбежавшей от них юной спортсменки


Ролан Гаррос

Джокович снялся с Открытого чемпионата Франции по теннису



Новости Крыма на Sevpoisk.ru


Москва

Подозреваемый в убийстве зампреда «Зова народа» жил в бараке с матерью



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России