Ўзбекистонда янги ҳолатлар беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланди
Жами касалланганлар сони 17,8 мингдан ошди.
2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 881 (+126) нафарни ташкил этмоқда.
Бугун, 21 июль куни 567 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 881 (+126) нафарни ташкил этмоқда.
Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ҳамда уй шароитида 58 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 881 нафар бемордан 9 521 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 265 нафар бемордан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда уй карантинида 62 513 нафар, стационар карантинда эса 23 754 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.