26 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 20 531 (+140) нафарни ташкил этмоқда
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 26 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 67 нафар, Самарқанд вилоятида 64 нафар, Тошкент шаҳрида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 44 нафар, Андижон вилоятида 38 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида 6 нафар, жами 274 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 11 105 (+274) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 310 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими