Қашқадарёда туман ҳокими ва унинг ўринбосари коронавирусдан вафот этди
Марҳумда коронавирус инфекцияси аниқланиб, даволанишда бўлган.
Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 март куни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам икки томонлама пневмониядан вафот этгани хабар қилинганди.