Хонанда Воҳиджон Исоқов қўшнисининг қизига уйланаётганини маълум қилди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Instagram / @vohidjon_isoqov Хонанда Воҳиджон Исоқов тез кунларда тўйи бўлишини маълум қилди. «Яқинда янги уйга кўчиб чиқдик. Отам қўшнилар билан суҳбатлашиб, ‘Ҳамма фарзандларимни уйли-жойли қилдим, фақат кенжа ўғлимга маъқул бўладиган қиз топа олмаяпмиз’, деб айтибдилар. Шунда қўшнилар биздан икки уй нарида турадиган оилани иймон-эътиқодли инсонлар эканлигини айтиб, мақташибди. Тақдир бўлса, жуда тез бўлиб кетар экан. Яқинда тўй», — дейди хонанда.