Мирзиёев пандемия давридаги кўмак учун Эрдўғонга миннатдорчилик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот чоғида пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам ва амалий кўмак учун Туркияга миннатдорчилик билдирди.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик натижаларини мамнуният билан қайд этишган, хусусан, бир йил ичида туркиялик инвесторлар иштирокида 300 та янги корхона ташкил этилгани урғуланган.
Президентлар яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш имконини берадиган Ўзбекистон ва Туркия ўртасида преференцияли савдо келишувини тез фурсатда қабул қилиш муҳимлигини таъкидлашган.
Мулоқот пайтида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган, 2021 йилги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилиб, уларга пухта тайёргарлик кўриш бўйича биринчи галдаги чоралар белгилаб олинган.