«Реал» аутсайдерга таслим бўлди ва 2022 йилни мағлубият билан бошлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
«Реал» аутсайдерга таслим бўлди ва 2022 йилни мағлубият билан бошлади Футбол бўйича Испания Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган «Хетафе» ва «Реал» ўртасидаги ўйин 2 январь, якшанба куни бўлиб ўтди. Хетафеда бўлиб ўтган учрашувнинг 9-дақиқасида Энес Унал урган гол мезбонларга ғалаба олиб келди. «Реал» 2022 йилни мағлубият билан бошлади. Карло Анчелотти шогирдлари 46 очко билан биринчи ўринда қолган бўлса, «Хетафе» очколари сонини 18 тага етказди ва 16-поғонада бормоқда. «Хетафе» – «Реал Мадрид» 1:0 Гол: 1:0 – 9 Унал. «Хетафе»: Сория, Суарес, Митрович, Кабако (Ньом, 83), Куэнка, Оливера, Максимович, Арамбарри, Аленья (Флорентину, 74), Сандро Рамирес (Мата, 64), Унал (Янкто, 83). «Реал Мадрид»: Куртуа, Алаба, Милитао, Менди (Марсело, 46), Модрич, Кроос (Иско, 85), Каземиро, Васкес (Петер, 85), Бензема, Асенсио (Азар, 46), Родриго (Мариано Диас, 67). Огоҳлантиришлар: Родриго (21), Суарес (56), Арамбарри (82), Каземиро (87), Оливера (90).