Қозоғистонда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Regnum» Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ҳукумат таркибини тасдиқловчи фармонга имзо чекди. Янги тайинланганлар: Роман Скляр — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари. Ерали Тоғжанов — Бош вазир ўринбосари. Бахит Султанов — Бош вазир ўринбосари — Савдо ва интеграция вазири. Ғалимжан Қойшибаев — Бош вазир девони раҳбари. Даурен Абаев — Маданият ва спорт вазири. Болат Ақшолақов — Энергетика вазири. Асқар Умаров — Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири. Қанат Мусин — Адлия вазири. Ажар Ғиният — Соғлиқни сақлаш вазири. Қайирбек Ўскенбаев — Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири. Алибек Қуантиров — Миллий иқтисодиёт вазири. Ўз лавозимини сақлаб қолганлар: Мухтар Тлеуберди — Бош вазир ўринбосари — Ташқи ишлар вазири. Мурат Бектанов — Мудофаа вазири. Ерлан Турғимбаев — Ички ишлар вазири. Асхат Аймағамбетов — Таълим ва фан вазири. Серик Шапкенов — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири. Ерулан Жамаубаев — Молия вазири. Юрий Ильин — Фавқулодда вазиятлар вазири. Бағдат Мусин — Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири. Серикқали Брекешев — Экология, геология ва табиий ресурслар вазири. Ербол Қарашукеев — Қишлоқ хўжалиги вазири. Қозоғистон президенти фармони билан Алихон Смоилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик. Янги ҳукуматнинг илк йиғилиши эртага, 12 январь куни бўлиб ўтади.